Ўзбекистон биринчи президентининг набираси бошини ҳожатхонага қандай ботиришгани ва “диктаторнинг набираси» деб чақиришгани ҳақида гапириб берди. (видео)

0
6543
Фото: centralasia.media

Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг набираси, Лола Каримова-Тиллаеванинг тўнғич қизи Марям Тиллаева Fametime TV  телеканалига берган интервюсида Швейцариядаги мактаблардан биридаги у билан содир бўлган безорилик ҳақида гапириб берди.

“Мен Швейцарияга кўчиб ўтганимда, ўзгача оилам борлигини ўшанда англадим. Мен ҳатто кичик безориликка  (буллинг)дуч келдим. <…> У ердагилар менга [элиталар мактабида – тахр.изоҳи]: «Сен диктаторнинг набирасисан!» дейишганди. Ваҳоланки мен бу сўз нимани англатишини ҳам билмасдим», деб эслайди Тиллаева.

Унинг қўшимча қилишича, ўқувчилардан бири уни бошини ҳожатхонага ботирган.

“Онам эгалик қиладиган дўконда бир аёл ишлаган. Бу аёлнинг қизи эса менинг ҳаётимни жаҳаннамга айлантирди. У бошимни ҳожатхонага ботирди. У жисмонан жуда кучли қиз эди. Шунчаки, онам унинг онасини ишдан бўшатиб юборган ва у қасосини мендан олган. Мен, албатта, унинг устидан шикоят қилдим, лекин нима учун одамлар ўз фарзандларини ўқитувчилари ҳеч нарса қила олмайдиган элита мактабларига беришларини билмайман. Мен оддий мактаблар тарафдориман, чунки у ердаги болалар меҳрибонроқ”, – дея тан олди Тиллаева.

Қуйида интервьюни тўлиқ кўришингиз мумкин:

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг