«Ўйиндан ўқ чиқди» ёхуд Жанубий Кореяда Хеллоуин байрамида юз берган тиқилинчда 140 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

0
514
Фото: Jeon Heon-kyun/EPA-EFE

Расмий маълумотларга кўра, Хеллоуин байрамини нишонлаш вақтида тор кўчада юз берган тиқилинчда 149 киши ҳалок бўлган, 150 киши жароҳатланган.

Жанубий Корея пойтахти Сеулда Хеллоуин байрамини нишонлаш учун минглаб одамлар тор кўчага тўпланганидан сўнг юзага келган тиқилинчда камида 149 киши ҳалок бўлди, 150 киши жароҳатланди, дея хабар бермоқда Ал Жазира.

Сеулнинг Ёнгсан ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғи Чой Сунг Бумнинг айтишича, шанба куни кечқурун Итаевон кўнгилочар туманида юз берган оломон тиқилиши ортидан қутқарувчилар жароҳатланганларни Сеул бўйлаб касалхоналарга етказишда давом этар экан, қурбонлар сони ортиши мумкин.

Расмийларнинг баёнотига кўра, соат 22:20 да (ГМТ 13:20) Сеулнинг асосий тунги зиёфат бўлиб ўтадиган жойи ҳисобланган Ҳамилтон меҳмонхона ёнидаги тор кўчадакатта оломон олдинга силжишни бошлаб, ҳаракатланишганидан сўнг кўплаб одамлар оёқ остида қолиб кетиб эзиб ташланган.

Чой Сунгнинг маълум қилишича қурбонларнинг аксариятини аёллар ташкил этиб, 20 ёш атрофида экан.

Гувоҳлар тиқилинчдан бир неча дақиқа олдин тартибсиз манзараларни тасвирлаб беришди, ўшанда полиция Хеллоуин байрамини кутаётган пайтда оломонни назорат қилишда муаммоларга дуч келган. Баъзилари хиёбондаги оломон орасидан олиб чиқилгунга қадар бир соатдан кўпроқ вақт давомида қамалиб қолган.

Полиция ўнлаб одамларга кўчаларда юрак-ўпка реанимацияси (CПР) бўйича шошилинч ёрдам кўрсатилганлигини, яна бошқалари эса яқин атрофдаги шифохоналарга олиб кетилганини тасдиқлади. «Ҳудудда хаос давом этмоқда, шунинг учун биз ҳали ҳам қурбонларнинг аниқ сонини аниқлашга ҳаракат қилмоқдамиз», деди Миллий ёнғин департаментининг яна бир ходими Мун Хён Жу.

Фото: Yonhap/EPA-EFE

«Оёқ ости қилинган ва эзиб ташланганлар»

Бу мамлакат COVID чекловлари ва ижтимоий масофани бекор қилганидан кейин уч йил ичида Сеулда ўтказилган биринчи Хеллоуин тадбири эди. Кўплаб зиёфат иштирокчилари ниқоб ва Хеллоуин либосларида бўлишган.

Ижтимоий тармоқдаги кадрларда кўча бўйлаб тарқалиб кетган одамларга бир вақтнинг ўзида бир нечта қутқарувчилар ва хусусий шахслар юрак-ўпка реанимацияси бўйича шошилинч ёрдам кўрсатаётганлигини кўриш мумкин. Видеода кўк рангли целофон қопларга ўралган ўнлаб одамларни мурдасини йўл четида таҳлаб қўйилганлигини кўриш мумкин.

Ал-Жазира мухбири Мусун Кимнинг Сеулдан туриб берган хабарида айтилишича, бу ҳудуд одатда дам олиш кунлари тун бўйи гавжум бўлади, аммо Хеллоуин байрамлари туфайли одамлар одатдагидан кўпроқ бўлиб кетган.

«Тиқилинч кичик аллеяда содир бўлди ва бир неча киши йиқилиб тушганидан кейин, ўртада тўсиқ ҳосил бўлиб, улар оёқ остида қолиб кетди ва уларни бошқа оломон эзиб ўтиб кетишди, баъзилари ҳушидан кетишди», деди у.

Пойтахт Сеул ҳукумати ҳудуддаги одамларни имкон қадар тезроқ уйларига қайтишга чақирувчи фавқулодда СМС хабарларини юборди

Баъзи маҳаллий ОАВларнинг хабар беришича, ҳодиса Itaewon барига ҳозирча исми номаълум бўлиб турган машҳур шахслардан бири ташриф буюрганлигини эшитган ёшлардан иборат бўлган оломон ўша ерга югуриб келганидан кейин содир бўлган.

Расмийлар ҳодисанинг аниқ сабабларини ўрганаётганини маълум қилди. Президент Юн Сок Йол бош ёрдамчилари билан фавқулодда йиғилиш ўтказган.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Итаевонда Хеллоуин байрамига 100 000 га яқин одам тўпланган, бу сўнгги ойларда COVID-19 билан боғлиқ чекловлар юмшатилгандан кейин каттаси бўлди.

«Агар сиз Рождестводаги катта оломонни ва мушакбозликни кўрган бўлсангиз, ана ўшадагидан 10 баравар кўп оломон тўпланган эди», деди 21 ёшли Парк Чунг-хун воқеа жойидан гувоҳлик берар экан.

Фото: Kim Hong-ji/Reuters

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг