Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида бошқарув компанияларига мажбурий киритиш ҳоллари

0
5103
Очиқ ресурслардан олинган иллюстрация

Тошкент шаҳар собиқ ҳокимининг 2022 йил февраль ойида қабул қилган баённома қарорига кўра, кўп қаватли уйларга коммунал хизматлари кўрсатиш ҳуқуқи бошқарув компанияларга (БК) ўтказилиши бошланди. Бу ўтиш фақат ихтиёрий асосда, мажбурлаш ва таҳдидларсиз амалга оширилиши керак эди. Бироқ, ижтимоий тармоқларда мавжуд бўлган маълумотларга, фуқароларнинг мурожаатларига кўра, мажбурлаш ҳолатлари, афсуски, рўй бермоқда.

Қайси бири яхшироқ – БК ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатими (ХУЖМШ), деган мавзу билан ХУЖМШ ҳақида биз илгари объектив материал тайёрлаган эдик.

Ҳар қандай ноқонуний мажбурлаш Конституция ва қонунларга зиддир.

Ушбу мақолада биз мурожаат қилган фуқароларни БКга қўшилишга мажбурлаш ҳолатларини кўриб чиқамиз ва журналист одоб-ахлоқ қоидаларига мувофиқ аниқ бир мисол келтирамиз ва томонларнинг фикр-мулоҳазаларини келтирган ҳолда, уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида юзага келган қийин вазиятни тушунишга уринамиз.


Федянина Галина:
Президентга мурожаат қиламан – Тошкент шаҳар собиқ ҳокимининг протокол қарорини бекор қилинг.

Галина Федянина, “Нуробод” ХУЖМШ бошқаруви раиси

Мен Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги йигирма бешинчи кварталида жойлашган кўп қаватли уйларидан бирининг ХУЖМШнинг раисиман. 2022-йил феврал ойида бизга Тошкент шаҳар ҳокимининг протокол қарорига кўра, барча уй-жойларга хизмат кўрсатиш бошқарув компанияларига ўтказилади деб, хабар беришди. Биз бунга ишонмадик, чунки қонунга мувофиқ аҳолининг танлаш ҳуқуқи бор. 24-апрел куни бизни маҳалла қўмитасига таклиф қилишди ва “уйларимизни топширишимизни” таклиф қилишди. Бундан норози бўлган эркаклар ҳеч қандай сабабсиз ИИБ ходимлари томонидан ҳибсга олинди. Улар уч ярим соатдан кейин қўйиб юборилди. Биз уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигидан ёрдам сўрадик, улар эса бизга текширув юборди. Фаолиятимиз текширилиб, тегишли ҳужжат расмийлаштирилди. Ҳужжатга “акт” сўзи билан сарлавҳа қўйилган эди, бизга “маълумотнома” сўзи билан ном қўйилиши керак деб, тушунтирилди. Кейинчалик биллинг тизимига кўра, «бизнинг уйларимиз» БК ўтказилганлигини билиб қолдик. Вазирликка борганимиздан бир ярим ой ўтгач, уйларимиз ХУЖМШ биллинг тизимига қайтарилди. 30 декабрда, биллинг тизимига кўра, уйлар яна БКда эди. 5 январ куни биз ушбу ҳолатни аниқлашга қарор қилдик, аммо тушунарли жавоб олмадик. Биз уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирига мурожаат қилдик. Улар келди, уйларни кўздан кечиришди ва, менимча, шундан кейин босим кучайди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи келди, эртасига унинг ёрдамчиси келиб, уйларни айланиб чиқди. Ҳозирда ХУЖМШ текшируви ўтказилмоқда. (Муҳаррир эслатмаси: Галина Федянина ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг уйларни кўздан кечиришини босим сифатида баҳоламоқда ва бу унинг шахсий фикри.)

Квартира эгалари пароканда бўлмоқда, уйларга хизмат кўрсатиш тўхтаб қолди. Протоколлар билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Йиллик ҳисоботлар билан боғлиқ қийинчиликлар юзага келмоқда. Президентга мурожаат қиламан – Тошкент шаҳар собиқ ҳокимининг протокол қарорини бекор қилинг. Афсуски, Қонун, менимча, ижро этилмаяпти. Биллинг тизимида ҳам қийинчиликлар мавжуд.


Манюрова Анжелика:
Рақобат – бу танлов. Уйларда яшовчилар йиғилиши баённомаларининг ҳақиқийлигига шубҳам бор.

Манюрова Анжелика, «Оазис Люкс»  ХУЖМШ бошқаруви раиси:

Уйларимиз қўшни, Учтепа тумани, 25-кварталда жойлашган ва бизда ҳам вазият худди шундай. Бошқарув компаниясига қўшилишга бизни ҳам мажбурлашмоқда. Уйларда яшовчилар йиғилиши баённомаларининг ҳақиқийлигига шубҳам бор. Протоколлар билан таништиришни илтимос қилиб БК директорига мурожаат қилдим. Бизда электр энергиясини тўлашда ажратиш баланси билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Буларнинг барчасидан уй эгалари азият чекмоқда. Рақобат – бу танлов. Биз одамларга амалдаги қонунларга мувофиқ ХУЖМШ ва БК ўртасида эркин ва мустақил равишда танлов қилишига рухсат берилишини сўраймиз.

Максим Черников: Амалиёт шуни кўрсатадики, давлат органларига мурожаатлар ҳар доим ҳам самарали бўлавермайди.

Максим Черников, ижтимоий тармоқлар фаоли:

Мен эшитган вазият янги эмас. Менинг гуруҳимда бу мавзуда жуда кўп постлар мавжуд. Ҳаммаси эса Тошкент шаҳар собиқ ҳокимининг протокол қароридан бошланди. Биллинг тизими билан вазият мураккаб – ундаги маълумотлар ҳар доим ҳам аниқ эмас. Амалиёт шуни кўрсатадики, давлат органларига мурожаатлар ҳар доим ҳам самарали бўлавермайди. Фуқароларни БКга қўшилишга мажбурлаш муаммоси долзарблигича қолмоқда.

Фуқароларни БКларга қўшилишга мажбурлаш бўйича изоҳлар учун биз Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига мурожаат қилдик. Кўп хонадонли уй-жой фонди фаолиятини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи Обидов Ислом Рамазонович бизга аниқлик киритди.

Журналист Ринат Сагитов: Бизга юқорида тилга олинган фуқаролар мурожаат қилиб, БКларга мажбуран қўшилаётганидан шикоят қилишди. Бу ҳақда нима дея оласиз?

Обидов Ислом Рамазонович, кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бўлим бошлиғи:

2019-йилда “Кўп қаватли уйларни бошқариш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Ушбу қонунда кўп қаватли уйларни бошқаришнинг муқобил усуллари мавжуд. Уйларни бошқариш усулларидан бирини танлаш учун уй аҳолиси умумий йиғилишда ўзлари овоз беришади ва мажбурлашсиз қарор қабул қилишади. Фуқароларнинг бошқарув компанияларига киришига маъмурий мажбурлаш чоралари кўзда тутилмаган. Бизда бу фуқароларга нисбатан БКларга мажбуран киритиш ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Вазирлик маълумотларига кўра, айни пайтда “Янги ҳаёт люкс” ва Оасис люкс” уй-жой мулкдорлари ширкатлари шаклида фаолият юритмоқда. Бизда ҳеч қандай мажбурлаш ҳолатлари бўлиши мумкин эмас.

                                                   Хулоса

УЖКХК вазирлиги Федянина Галина ва Манюрова Анжеликани БКга қўшилишга мажбурламаслигини даъво қилмоқда. Бироқ, «оловсиз тутун бўлмайди» ва фуқароларнинг фикри ҳам тингланиши керак. Журналист айбдорни тайинлайдиган ҳакам эмас. Фуқароларни БКларга қўшилишга мажбурлаш ҳоллари мавжуд ва ижтимоий тармоқлардаги кўплаб нашрлар бунинг яққол тасдиғидир. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқаролик жамияти муаммога эътибор қаратиб, ушбу муаммони ҳал этишнинг самарали механизмини ишлаб чиқишга мажбурдир. Барчага эслатиб ўтамизки, бугунги кунда БКларга киришга мажбурлаш ноқонуний ҳисобланади ва Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги масъул ходимининг сўзларига кўра, уни қўллаш мумкин эмас. Биз ҳаммамиз демократия бу қонунийлик ва танлов имкони эканлигини утмаслигимиз керак.

Ринат Сагитов

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг