Уйғурлар билан боғлиқ вазият, Хитой ва туркий тилли давлатлар ўртасидаги муносабатлар

0
638
Фото: minval.az

Хитой БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишел Бачелетга Шарқий Туркистонда (Шинжон-Уйғур автоном туманидаги (ШУАР) инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги ҳисоботни оммага эълон қилмасликни сўраб мурожаат тайёрламоқда. Бу ҳақда Пекин бошқа давлатларни ҳам имзолашга чақирётган мактубда таъкидлаб ўтилади.

Қайд этилишича, инсон ҳуқуқлари бўйича экспертлар гуруҳи уч йилдан ортиқ вақтдан бери Хитойдаги уйғур озчилигининг аҳволи бўйича ҳисобот тайёрлаган, уни эълон қилиш 2022 йил август ойининг охирига режалаштирилган. Шу билан бирга, Reuters агентлигига кўра, июнь ойининг охиридан бери Хитой расмийлари БМТга бундай қилмасликни сўраб мурожаат тайёрламоқда.

 “Шинжондаги вазият таҳлили, агарда у эълон қилинса, инсон ҳуқуқлари соҳасида сиёсийлашув ва блоклар қарама-қаршилигини кучайтиради, Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар идорасига ишончни пасайтиради ва ИҲОК билан аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликка зарар келтиради. Биз Олий комиссар хонимни бундай баҳони эълон қилмасликка қатъий чақирамиз», – дейилади хитойлик чет эл дипломатларига имзо чекишни сўраб йўллаган мактубида.

Агентлик манбаларига кўра, бир қатор давлатлар Хитой билан яқин иқтисодий алоқалар туфайли бундай сўровларни рад этишлари қийин. Тўпланган имзолар сони ҳозирча номаълум.

Бир томондан, Хитой Шарқий Туркистон (Шинжон-Уйғур мухторияти)нинг туркий аҳолисига нисбатан ҳақиқатдан ҳам зулм ўтказиб келади, уларга оддийгина миллий ҳуқуқларига амал қилишига тўсқинлик қилиб келади. Бошқа томондан эса, бу қоралаш ортида Ғарб ва Хитой ўртасидаги сайёрамизда устунлик учун глобал рақобатга асосланган маълум бир сиёсий субтекст мавжудлигини ҳам истисно қилиб бўлмайди. Бу ерда қандай сабаблар устунлик қилади? Ва бу мавзу туркий тилли давлатлар ва Хитой ўртасидаги муносабатларга таъсир қиладими?

Ушбу саволларга Марказий Осиё бўйича эксперт, Украина армия тадқиқотлари, конверсия ва қуролсизланиш марказининг Осиё-Тинч океани минтақаси бўлими раҳбари Юрий Пойта жавоб берди:

Poyta

— ХХРда ҳақиқатдан ҳам айрим этник озчиликларга нисбатан инсон ҳуқуқларининг жиддий бузилиши мавжуд. Уйғурлар расман Хитойнинг 56 та этник озчиликларидан бири ҳисобланади ва албатта уларнинг ҳуқуқлари поймол этилмоқда. Шу билан бирга, бу зулмларнинг миллий, диний ва маълум бир маданиятга мансублигига қараб амалга оширилаётганлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Бу инсон ҳуқуқлари бузилиши жиддий миқёсда экани ҳақида жуда кучли далиллар, кўрсаткичлар, гувоҳлар мавжуд. Чунки улар маълум бир этник гуруҳга, маълум маданий қадриятларга амал қилувчиларга, маълум бир тилда сўзлашувчиларга ва ҳоказоларга нисбатан қўлланилади. Бу эса, албатта, халқаро меъёрларга кўра тақиқланган.

Иккинчидан, уйғурларни умумхитой миллий бирлигига сингдириш учун бутун бошли давлат дастури шакллантирилди. Бу эса бир қатор жуда жиддий чораларни, жумладан уйғурлар мажбуран ушлаб туриладиган қайта тарбиялаш лагерларини назарда тутади. У ерга келган одамларнинг болалари эса меҳрибонлик уйларига топширилади. Диний обидаларнинг вайрон қилингани, масжидларнинг ёпилиши ҳақида бир қанча гувоҳликлар бор. Миллий либоснинг айрим элементларини кийишга чекловлар мавжуд. Масалан, болаларга уйғурча исмларни қўйиш тақиқланган. Қайта тарбиялаш лагерларида куч ишлатиш, шу жумладан қийноқлар, зўравонлик ва ҳ.к мавжуд.

Шу боис, бу ерда, албатта, бу шунчаки инсон ҳуқуқларининг бузилиши эмас, бу ерда у аниқ бир этник гуруҳга қаратилган бўлиб, объектив далиллар олинганда, геноцид деб таснифланиши мумкин. Агарда бу халқаро ҳамжамият томонидан тан олинса, бу Хитой обрўси учун, жумладан, унинг геоиқтисодий ташаббуслари, лойиҳалари ва бошқалар учун жуда жиддий хавф туғдиради. Чунки бир қатор ҳукуматлар ўз бизнесини, у билан ҳамкорликни чеклай бошлайди. Дарҳақиқат, демократик дунёда мажбурий меҳнатни қўллаётган, миллатларни сунъий равишда йўқ қиладиган, кимнингдир миллий ўзлигини йўқ қилишга уринаётган ҳокимият билан алоқани тўхтатиш одат тусига кирган. Чунки у демократия ва эркинликнинг асосий ёндашувларига, асосий қадриятларига зиддир.

Мисол учун, яқинда НАТО Хитойни учта масала – манфаатлар, хавфсизлик ва қадриятлар бўйича узоқ муддатли тизимли муаммо сифатида белгилаб қўйди. Шунчаки Хитойнинг Шинжон, Тибет, Гонконг ва бошқа минтақаларда ҳеч қандай ёмон нарса содир бўлаётгани йўқлигини барча давлатлар оддийгина қабул қилиши кераклигига ишонтириш учун қилаётган ҳаракатлари, Ғарб давлатлари нуқтаи назаридан бошқларнинг қадрият йўналишларига путур етказиш ҳисобланади. Яъни, уларни ўзэътиқодларидан воз кечишга мажбур қилиш демакдир.

Шунинг учун, албатта, бу инсон ҳуқуқлари бузилиши жуда жиддий, кенг кўламли характерга эга ва Ғарб бундан жиддий хавотирда. Яъни, Ғарбга кўра, бу мавжуд тузумни бузиш орқали янги дунё тартибини яратишга қаратилган.

Ўз навбатида, кўриб турибмизки, бир қатор давлатлар, мен уларни лочинлар гуруҳи деб атаган бўлардим, Шинжондаги вазиятга ўта салбий муносабатда бўлиб, ҳаттоки ўз ҳукуматлари ёки парламентлари даражасида тадбиркорларга Хитой билан ҳамкорлик қилиш учун чекловлар қўймоқда. Албатта, агар шундай айрим маҳсулотлар, қисмлар у ёки бу Хитой компанияси томонидан мажбурий меҳнат орқали ишлаб чиқарилганлиги исботланган бўлса. Шунингдек, улар инсон ҳуқуқларининг бундай тарзда оммавий равишда бузилаётганлигини геноцид сифатида эътироф этилиниши учун ҳаракат қилмоқдалар. Масалан, Шинжондаги геноцид АҚШ, Канада, Голландия, Буюк Британия, Литва парламентларида тан олинган. Бир қатор давлатлар эса бу ҳолатни қоралаб чиқишмодқа. Яъни,Ғарб томонидан вазиятни қандайдир тарзда ўзгартиришга, ХХРни ички сиёсатини ўзгартиришга мажбурлаш, бундай зўравонлик амалиётларидан Хитойни воз кечиши учун кенг қамровли ишларни олиб бормоқда.

Ҳеч шубҳасизки, ҳозирда АҚШ ва Хитой ўртасида кечаётган глобал, узоқ муддатли, стратегик рақобат шароитида Вашингтон, албатта, ХХРнинг ҳар қандай заиф тарафларидан фойдаланади. У ўз мавқеини мустаҳкамлаш, иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш ва жиддий таҳдид деб ҳисоблаган Хитойнинг иқтисодий, халқаро ва технологик таъсирини камайтириш учун Ғарб томонидан аллақачон бир қатор комплекс тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Шинжондаги вазият эса, – бу айнан АҚШ таъсир кўрсатмоқчи бўлган Хитойнинг шундай заиф нуқталаридан биридир. Биринчидан, халқаро ҳамжамиятда Пекиннинг ШУАРдаги сиёсатига нисбатан салбий муносабатларни шакллантириш, шундай демократик давлатлар иттифоқини яратиш ва уларнинг барчасига Хитой томонидан хавф туғдириши мумкин деган умумий консенсусни шакллантириш. Ҳозир эса биз буни НАТОнинг ушбу давлатга нисбатан стратегияси қабул қилинганидан ҳам яққол кўришимиз мумкин.

Бу ҳолатнинг Хитой ва туркий тилли давлатлар ўртасидаги муносабатларга таъсирига келсак, бу ҳозирча туркий мамлакатлардаги жамиятлар, алоҳида сиёсий кучлар даражасида намоён бўлмоқда. Албатта, улар Пекиннинг қандай ассимиляция қилаётганини, уйғурларнинг миллий ўзлигини ўчиришга ҳаракат қилаётганини ташвиш билан кузатмоқдалар. Лекин бу ҳали ўша давлатлар сиёсатига таъсир қилмаяпти. Яъни, масалан, Қозоғистон бу борада мутлақо бефарқ, вазиятга ўзини ҳеч қандай муносабатини билдирмаяпти, шунчаки бу Хитойнинг ички иши эканлигини ва шунинг учун унга аралашмаслигини таъкидлаб келмоқда. Худди шу каби Қирғизистонда. Бу эса шуни кўрсатадики, мамлакатлар «ҳақиқий сиёсат» тамойилига таяниб, бу давлатлар учун миллий манфаатлар ахлоқий тамойиллардан кўра муҳимроқ демакдир.

Лекин билвосита, албатта, бу ХХР ва туркий давлатлар ўртасидаги муносабатларга таъсир қилади, чунки ҳар ҳолда мавзу нозиклашиб бораверганиднн кейин, агар улар Пекин билан дўстона алоқаларни давом эттирса, жамиятда салбий муносабат ва ўз ҳукуматларига нисбатан салбий муносабатни келтириб чиқариши мумкин. Яъни, ШУАТда содир бўлаётган воқеалар Хитойнинг туркий тилли давлатлар билан муносабатларига таъсир ўтказиш учун жиддий потенциални вужудга келтиради.

Самир Ибрагимов

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг