Ўсимликларни минерал озиқалар билан таъминлаш йўллари

0
3060

Ўсимликларни минерал озиқланишини бошқариш энг мураккаб бўлган омилдир. Ҳимояланган ерда ўсимликларни илдизи орқали озиқлантириш муаммоси қуйидаги асосий йўллар билан ҳал этилади:

1. Ўзида мавжуд бўлган яхши ўғитланган ва унумдорлиги юқори тупроқлардан фойдаланиш;

2. Органик ва минерал ўғитлар қўшиб, турли компонентлардан ҳосил бўлган озиқали тупроқ аралашмасини яратиш;

3. Келиб чиқиши органик (ёғоч қипиғи, сомон, дарахт қобиғи торф, шоли тўпони ва бошқалар) моддаларга бой бўлган ва уларни озиқали эритмалар билан ҳўллаб тупроқ ўрнида қўллаш;

4. Ўсимликларни тупроқсиз муҳитда ўстириш, бунда уларни озиқлантириш резервуардаги (идишдаги) мавжуд озиқ эритмалардан (сув экини) ёки вақти-вақти (даврий) билан ҳавога бериладиган (аэропоника) ёки инерт қаттиқ материаллардан агрегатланган илдиз жойлашган муҳитга (агрегатопоника) бериладиган озиқа эритмаларини ютилиши орқали амалга оширилади. Озиқали тупроқ аралашмасини тупроқли аралашма, тупроқ ўрнида қўлланиладиган гранулланган инерт материаллар ва келиб чиқиши органик моддалардан таркиб топган аралашмаларни эса субстратлар деб номлаш қабул қилинган. Органик моддаларга мансуб бўлган, озиқали эритмалар билан ҳўлланиб тупроқ ўрнида фойдаланадиган муҳитда ўсимликларни ўстириш хемокультура (хемоэкин) деб аталади.

Сабзавотларни тупроқсиз, уни ўрнида келиб чиқиши турлича бўлган материаллардан ва фақат озиқа эритмалар ҳисобига озиқлантирилиб ўстириш – гидропоника деб номланади. Бу услубни бир неча тур хиллари мавжуд: сувли экинлар, аэропоника, ионитопоника ва агрегатопоникалардир.

Ҳимояланган ерда ўсимликларни минерал озиқлантириш муаммосини ҳал этишни асосий йўли – озиқага бой тупроқ аралашмасидан фойдаланишдир. Тупроқ аралашмаси таркиби, фойдаланадиган компонентлар (аралашмалар), ўстириладиган экинлар, ҳимояланган ер тури, йилнинг даври ва бошқа омилларга кўра, кенг доирада ўзгариши мумкин.

Ўзбекистонда иссиқхона ери сифатида ўзини тупроғидан фойдаланилади, у иссиқхонани қуришда органик моддалар (20-40 кг/м2 сомон аралаш гўнг солиб) ва минерал ўғитлар солиб бойитилади ҳамда уни ғоваклаштириш учун шоли тўпони, сомон, қипиқ, кўсак қовачалари солинади. Иссиқхона тупроғи кейинчалик ҳар йили органик моддалар билан ўғитланиб борилади.

Тупроқ ўрнида келиб чиқиши органик бўлган субстратлар тупроқ аралашмасига нисбатан кам қўлланилади. Улар кўпинча у ёки бу органик субстратлар катта миқдорда бўлган жойларда фойдаланилади. Европанинг шимолий ва шимолий ғарб мамлакатларида торфнинг турли хилларидан, ўрмон корхоналари, ёғочни қайта ишлаш ва целлюз-қоғоз саноатига яқин жойлашган иссиқхоналарда эса қипиқ ва дарахт қобиқларидан (пўсти) субстрат сифатида кенг миқёсида фойдаланилади. Донли ўсимликлар сомони баҳорги плёнкали иссиқхоналарда қўлланилмоқда.

Сабзавотларни гидропониканинг турли хилларида етиштириш, уни қуриш ва жиҳозлар билан таъминлаш катта капитал ҳаражатлар билан боғлиқ бўлиб, маблағ ва катта юқори малакали агрокимё хизматини талаб қилади.

Манба:

Зуев В., Атаходжаев А., Қодирхўжаев О. (2007). Ҳимояланган ерларда кўчат ва сабзавотларни етиштириш. Тошкент.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг