Уни нима мажбур килган бўлиши мумкин?..

0
2117
Foto: pinimg.com

Ҳиндистоннинг Керала шаҳри полицияси Жоли Шажуа исмли аёлни ҳибсга олди. У эрини ва унинг оиласидаги одамларни заҳарлаб ўлдирганликда айбланмоқда,  дея хабар беради “India Today” чоршанба куни.

Гап шундаки, 14 йил давомида битта оиланинг олтита аъзоси сирли равишда вафот этган. Кейинги текширувлар ва ўлганларнинг мурдаларини ёриб кўрилганидан сўнг маълум бўлишича, Жоли Шажуа уларнинг овқатларига сиянид моддасини қўшиб бериб заҳарлаган.

Қурбонлар орасида икки ёшли чақалоқ ва унинг онаси ҳам бор. Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг