Украинадаги меҳмонхонада ёнғин содир бўлди. Қурбонлар бор

0
1821
Манба: Deccan Herald

Шанба куни Украина фавқулодда вазиятлар хизмати мамлакатнинг жанубида жойлашган Одесса портидаги хусусий меҳмонхонада содир бўлган ёнғин оқибатида саккиз киши ҳалок бўлгани ва яна 10 киши жароҳат олганини маълум қилди. Бу ҳақида Reuters агентлиги хабар бермоқда.

“Ёнғин ярим тунда содир бўлган, аммо унинг сабаби ва у ерда нечта одам бўлганлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган”, дейилади баёнотда.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, меҳмонхонанинг номи «Токио Стар» бўлиб, у 273 хонадан иборат.

Тахминан 1000 квадрат метр майдонни қамраб олган ёнғинни ўчириш учун ўт ўчирувчилар уч соатча вақт сарфлашди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг