Йил бошидан бери Киевда чивин чақиши орқали тарқаладиган учта дирофилариоз касаллиги қайд этилган. Касаллик ҳайвонларга ҳам, одамларга ҳам таъсир қиладиган гелминт қуртлари паразитлари томонидан қўзғатилган. Бу ҳақда ТACC Украина Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Касалликларни назорат қилиш ва профилактика марказига асосланиб, хабар берди.
Касалликнинг асосий аломатларига тери ости тугунининг пайдо бўлиши, шиш ва қизариш киради. Маълум бўлишича, гелминт қурти инсон териси остида 30 см гача кўчиб ўтиши мумкин.
Бундан ташқари, маълумки, инфекция тушганидан бошлаб шиш пайдо бўлгунга қадар камида бир ой, баъзан эса икки йилгача ўтиши мумкин. Жорий йил Киев аҳолисида 11, 7 ва 12 см ўлчамдаги учта гелминтлар олиб ташланди. Битта ҳолатда паразит ўнг қўлдан, қолган иккитасида – чап кўздан олинган.