Украина Путинни ўлдириш режасини эълон қилди

0
4592
Фото: Don Fontijn / unsplash

Украина разведкасининг асосий мақсади Россия президенти Владимир Путинни ўлдиришдир. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги разведка бошқармаси бошлиғи ўринбосари Вадим Скибицкий Welt нашрига берган интервюсида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Россия президенти, у билан яқинлашиш имкониятини қидираётган Украина разведкасининг режаларидан хабардор. “Путин биз унга тобора яқинлашаётганимизни пайқаяпти, лекин бундан ташқари у ўз халқи томонидан ўлдирилишидан ҳам қўрқади”, деди Украина Бош разведка бошқармаси вакили.

Аввалроқ, Германиянинг The Bild таблоиди Украина разведкаси аллақачон Россия президентига суиқасд уюштиришга уринганини тахмин қилганди. Нашр маълумотларига кўра, 23 апрель куни Украина махсус хизматлари UJ -22 русумли дронни учирган ва Путин гўёки ташриф буюрмоқчи бўлган, Москва вилоятидаги янги “Руднево” саноат паркига ҳужум қилишга уринган.

Худди шу дрон 23 апрель куни Москва вилоятида топилган, у 17 кг C-4 портловчи моддалари билан тўлдирилганлиги маълум бўлган.

ВГТРК шарҳловчиси ва Кремль мухбири Павел Зарубиннинг айтишича, Россия президенти ҳақиқатдан ҳам “Руднево”га боришни режалаштирган.

Бундан ташқари, май ойи бошида иккита дрон Кремлга ҳужум қилишга уринган. Ўшанда Президент матбуот хизмати воқеани Путиннинг ҳаётига суиқасд сифатида баҳолаган эди. Дронлар давлат раҳбарининг идораси ва квартираси жойлашган Сенат саройига зарба берганди. Бу бинода Путин, хусусан, Хитой раҳбари Си Цзинпинни қабул қилганди. Россия расмийлари ҳужумда Украинани айблаганди. Киев ҳужумга алоқаси борлигини рад этганди.

Скибицкий Welt нашрига берган интервюсида, шунингдек, Украина бош разведка бошқармаси “Вагнер” ХҲК асосчиси Евгений Пригожинга суиқасд уюштиришга уринаётганини айтди. «Бизнинг устувор вазифамиз – одамларига ҳужум қилишга буюруқ бериб келаётган бўлинма командирини йўқ қилишдир», деб тушунтирди у.

Ўтган ҳафта The Washington Post нашри Пентагоннинг ошкор қилинган ҳужжатларига таяниб, Пригожиннинг Украина ҳарбий разведкаси билан алоқада бўлганини хабар қилганди. “Вагнер” ХҲК раҳбари Киевга Украина қуролли кучларини Бахмутдан олиб чиқиб кетиш эвазига Россия армиясининг позициялари ҳақидаги маълумотларни таклиф қилди, деб ёзганди газета. Қолаверса, икки украиналик амалдор “Вагнер” ҲХК раҳбари Бош разведка бошқармаси вакилларига мурожаат қилганини тасдиқлаганди.

Украина президенти Владимир Зеленский The Washington Post газетасига берган интервьюсида Пригожин билан Украина разведка хизматларининг алоқалари ҳақида изоҳ беришдан бош тортди. «Бу [ҳарбий] разведка масаласи», деди Украина давлати раҳбари.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг