Украина Президенти Владимир Зеленский 28 ноябрь пайшанба куни Германия канцлери Ангела Меркель билан телефон орқали мулоқот ўтказди.
Унда икки давлат раҳбарлари келаси ой Парижда бўлиб ўтадиган тўрт томонлама саммитга тайёргарликни муҳокама қилишган. Бу ҳақда Зеленский матбуот хизмати хабар берди.
Украина, Россия, Франция ва Германия раҳбарлари 9 декабрь куни «Нормандия» формати деб аталувчи саммитда учрашиб, Украина ва Россия ўртасидаги зиддиятларга барҳам бериш устида иш олиб борадилар.
Бу икки мамлакат 2014 йилда Россия Қримни аннексия қилгандан бери ўзаро низолашиб келишади. Ҳозиргача бу можаролар 13 000 дан ошиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган.