Украина: ҳарбий холатни қўллаш таклиф қилинди

0
1845

Украина ҳарбий денгиз кучлари Қўмондонлиги Керч боғози томон ҳаракатланган учта ҳарбий кема Россия махсус хизмати томонидан ушлаганини эълон қилди. Украина президенти Петр Порошенко Мамлакат миллий хавфсизлик ва мудофаа Кенгаши мажлисида Украинада ҳарбий ҳолат эълон қилинишини қўллаб-қувватлашини билдирди ва Олий Радага мурожаат қилиб ушбу масалани кўриб чиқишни сўради. Бу хақида Euronews хабар бермоқда.

“Россия томонидан Украинага қарши очиқдан очиқ тажовузкорлик кучайиб бориши манзарасида Украинада мамлакат мудофаасини мустаҳкамлаш учун халқаро меъёрларга мувофиқ ҳарбий ҳолат жорий этилади” деди Порошенко. 

Мамлакат расмийлари маълумотларига кўра, Украина кемалари уларга қарата Россия Федерал хавфсизлик хизмати катерлари ўт очганидан сўнг сузишдан тўхтаган. Россия ФХХ украина ҳарбий кемалари ушланганини тасдиқлади. Кейинроқ Украина ҳарбий денгиз кучлари 6 нафар денгизчи яраланганини эълон қилди. 

Петр Порошенко мамлакатда “фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари чекланмаслигини” қайд этди. Шу билан бирга Украина президенти ҳарбий ҳолат фавқулодда сафарбарликни англатмаслигини ҳам қўшимча қилган. 

НАТО ҳамда Европа иттифоқи Керч бўғозидаги вазиятни мунтазам кузатаётганини билдириб, томонларни кескинликка йўл қўймасликка чақрди. 

Душанба куни тонгда ТАСС ахборот агентлиги “Керч бўғозидаги Керч-Еникал канали фуқаро кемалари ҳаракати учун очилгани, у ердан дастлабки кемалар ўта бошлагани” ҳақида хабар тарқатди. 

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли ўз навбатида, Нью-Йорк вақти билан соат 11:00 да Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда мажлиси чақирилишини эълон қилди. Унда Украина ҳамда Россия ўртасидаги муносабатларнинг таранглашуви муҳокама марказида бўлиши айтилди. 

Фавқулодда мажлис Россия томонидан чақирилган. Бу ҳақида Россиянинг Бирлашган миллатлар ташкилотидаги доимий вакили биринчи ўринбосари Дмитрий Полянский ўзининг Твиттердаги саҳифасида маълумот берган. 

Evronews изоҳига кўра, Украина кемалари Керчга олиб борилган. Россия мудофаа вазирлиги ҳарбий учувчисиз учар аппаратлар ҳавога кўтарилиганлигини маълум қилган. Улар Азов ҳамда Қора денгиз устида парвоз қилиб бундай воқеалар такрорланишига йўл қўймайди.

Россия ташқи ишлар вазирлигига Украинанинг вақтинчалик вакили чақирилиб, Расмий Киевнинг маҳкама томонидан провокация деб баҳоланган ҳаракатлари учун изоҳ сўралган. Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Грегорий Карасиннинг таъкидлашича, бу Россияга қарши чекловларни кучайтириш мақсадида амалга оширилган, пухта ўйланган провокациядир.

Россиялик сенатор Алексей Пушков эса бу ҳаракат шахсан Порошенконинг буйруғи билан бажарилган. Пушковнинг фикрига кўра, Украина президентига сайловчиларнинг қўшимча овозлари керак. Азов денгизидаги воқеадан сўнг Россия ҳам Украина ҳам БМТ Хавфсизлик Кенгаши мажлиси чақирилишини талаб қилишган. Мажлис бугун тунда бўлиб ўтади. 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг