Украина ғалла экспортини қайта тикламоқчи

0
81
Фото: REUTERS/Alexander Ermochenko

Украина глобал озиқ-овқат тақчиллигини юмшатиш мақсадида Қора денгиз портларидан дон экспортини қайта тиклаш ғоясини илгари сурди. Агар Россия Одессага ракета зарбасини йўллайдиган бўлса бу режа хавф остида қолиши мумкин.

Президент Владимир Зеленский шанба кунги ҳужумни «варварлик» деб қоралади. Бундан ташқари, Москвага Туркия ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти воситачилигида бир кун аввал эришилган келишувни бажаришига ишониб бўлмаслигини кўрсатди.

“Биз портларимиздан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишни йўлга қўйиш учун техник тайёргарликни давом эттирамиз”, деди инфратузилма вазири Александр Кубраков Fasebookʼ даги постида.

Москва ва Киев жума куни имзолаган келишув дипломатик ютуқ сифатида эътироф этилди. Бу келишув Украина ғалласини ойига 5 миллион тоннага етказиш орқали глобал озиқ-овқат нархларининг кўтарилишининг олдини олишга ёрдам беради.

Украина келаси 9 ой ичида 60 миллион тонна ғалла экспорт қилиши мумкин, бироқ унинг портлари фаолияти тўхтатилса, бу 24 ойгача вақт олади.

Эслатиб ўтамиз, якшанба куни Россия кучлари Украина ҳарбий кемаси ва Одессадаги қурол-яроғ дўконига ўзининг юқори аниқликдаги ракеталари билан зарба берганини айтди.

Одессадаги зарбалар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европа Иттифоқи, АҚШ, Буюк Британия, Германия ва Италия томонидан қораланган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг