Уч кундан кейин АҚШда президентлик сайловлари. Социологик сўровномаларга, кўплаб ижтимоий кайфият барометрларига қаралса, Вашингтонда ҳокимият ўзгариши кутилади. Жо Байден ва Камала Харрислар ҳокимиятга келиш эҳтимоли юқори. Лекин, айтиб ўтиш керак, ўтган сайловларда ҳам, барча сўровномалар ва таҳлиллар, Жо Байден ҳокимиятга келса Ҳилари Клинтонни ғалабасини айтишган эди.
Жо Байден ҳокимиятга келса:
• “Де-факто” давлатни вице-президент Харрис бошқаришига тўғри келади. Йилдан йилга, ички ва ташқи сиёсатдаги ташаббуслар ва фаоллик вице-президентга ўтиб боради. Жо Байденнинг ёши, ҳозирда 77да.
• Демократлар, жумладан Байден ва Харрис – либерал глобалистлар ҳисобланишади. Трамп эса, республикачилар партиясининг “изоляционист” қанотидан чиққан сиёсатчи. Бу – ташқи сиёсатда кардинал ўзгаришларни англатади.
• Байден-Харрис Европа Иттифоқи ва трансатлантик алоқаларни қайта тиклашади, кучайтиришади. Трансатлантик эркин савдо ҳудуди ғоясини яна қайта тирилтиришга уринишади. НАТОни жипслаштиришга ва кучайтиришга интилишади. НАТО кун тартибидан Трампнинг “харажатларни ҳамма бирдек кўтарсин” талаби олиб ташланади.
• Байден Россияга уруш эълон қилиб бўлди. Россияга нисбатан босимлар сиёсати кучайса кучаяди, лекин пасаймайди. Кейинги тўрт йилликда Россиядаги ижтимоий-сиёсий вазиятни чайқаш орқали ҳокимиятдан Путинни олиб ташлашга уринишлар ошиб боради.
• Туркия борасида, Байденни позицияси аниқ ва эҳтиёткор бўлиб қолади: Эрдоғанни ҳокимиятдан кетказиш ёки тўлиқ бўйсундириш, лекин Туркияни НАТО ва ғарб орбитасида ушлаб қолиш. Бу вазифага эришиш учун, эҳтиёткор босимлар ва рағбатлантириш сиёсати олиб борилади. Эрдоған ҳам тажрибали сиёсатчи. У доим вазиятга қараб, қизил чизиқни устида юради, лекин бу чизиқдан жуда ўтиб кетмайди.
• Эрон билан муросаа сиёсати яна кун тартибига қайтади. Бу баъзи араб давлатлари ва Исроилга ёқмаслиги аниқ.
• Энг асосийси – Обаманинг “Хитойни ихоталаш ва босимга олиш” доктринаси яккаликда эмас, АҚШ бошчилигидаги ғарб коалицияси иштирокида амалга оширила бошланади. Обаманинг ташқи сиёсатдаги қилган энг катта ўзгариши – бу Хитойни босим ва назоратга олишга қаратилган сиёсат бўлди. Собиқ вице президент Байден, Президент бўлиб, бу сиёсатни давом эттиради ва кучайтиради. Сабаби, Трампнинг изоляцион сиёсати натижасида, Хитойнинг глобал салоҳияти янада ўсди. Уйғурлар ҳақ-ҳуқуқи масаласи янада кўпроқ кўтарилади.
• Байден Афғонистондан ҳарбий қўшинларни олиб чиқиб кетишга шошилмайди.
• Марказий Осиёда эса, Трамп даврига нисбатан АҚШнинг геосиёсий эътибори бироз ошади, лекин кескин ўзгаришлар кутилмайди. Байден маъмурияти Хитойга қарши коалициясига МО давлатларини жонлироқ тарғиб қилиб бошлайди.