Ўқитувчилар 12 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин

0
704
Фото: ЕРА

Харьков вилоятининг босиб олинган ҳудудида босқинчилар томонидан олиб келинган ўқитувчилар қўлга олинди, дея хабар бермоқда gordonua.com.

Росияликлар томонидан аввалроқ Харьков вилоятининг босиб олинган ҳудуди маркази деб эълон қилган, яқинда Украина қуролли кучлари (ВСУ)  жангчилари томонидан озод қилинган Купянскда украиналик ҳарбийлар россиялик босқинчилар олиб келган ўқитувчиларни ҳибсга олди. Бу ҳақда 10 сентябрь куни Евробирдамликдан сайланган халқ депутати Алексей Гончаренко Telegram’да маълум қилди. Бу маълумотни 24-каналга разведка манбалари тасдиқлаган.

Купянскдан шошилинч равишда чекиниш пайтида босқинчилар шаҳарда рус таълим дастурлари бўйича маҳаллий мактабларда ишлаш учун Россиядан олиб келинган ўқитувчиларни ташлаб кетишган.

Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верешчук “Страна” нашрига берган изоҳида ўқитувчилар Украина жиноят кодекси бўйича суд қилинишини айтди. Жиноят кодексининг 438-моддасида  уруш қонунлари ва одатларини бузиш белгилаб қўйилган. Ушбу модда саккиз йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони назарда тутади.

«Улар давлатимизга қарши жиноят содир этишди. Биз Украина ҳудудига келиб, бу ерда қонун билан тақиқланган фаолиятни амалга оширишга рози бўлган Россия фуқароларини кўп марта огоҳлантирганмиз. Албатта, уларга нисбатан жазони суд белгилайди, бироқ Давлатимиз ҳудудидаги вақтинчалик босиб олинган ҳудудларга келган ҳали ҳам маълум миқдордаги Россия фуқаролари бор ва бизнинг ҳудудимизни тезда тарк этмаса, албатта жазога тортилади”, – деди Верешчук.

Унинг сўзларига кўра, россиялик ўқитувчиларга алмашинув учун маҳбус сифатида муносабатда бўлинмайди.

Верешчукнинг сўзларига кўра, Россия дастури бўйича дарс беришга рози бўлган украиналик ўқитувчилар ҳамкорлик (коллаборацион) фаолияти учун суд қилинади.

«Унда жиддий жазо муддатлари бор ва мен вақтинча босиб олинган ҳудудлардаги барча ўқитувчиларни яна бир бор огоҳликка чақираман: ҳеч қандай ҳолатда улар душман ва босқинчи билан ҳамкорлик қилмасликлари, имкон қадар тезроқ эвакуация қилишлари ва шу билан ўзларининг ҳаёти ва соғлиғини сақлаб қолишлари керак», – деди Верешчук.

Контекст:

Россия 2014 йилда Қримни, қисман Донецк ва Луганск вилоятлари таркибига кирувчи ҳудудни босиб олган. 2022йил 24 февралда Россиянинг Украинага ҳужумидан сўнг рус босқинчи қўшинлари Херсон, Запороже, Харьков ва Николаев вилоятлари ҳудудларининг бир қисмини босиб олди.

Таълим вазири Сергей Шкарлет “ГОРДОН” нашри бош муҳаррири Алес Бацманга берган интервьюсида 200 мингга яқин мактаб ўқувчилари Россия агрессори томонидан вақтинча босиб олинган ҳудудларда эканини айтди.

Украина расмийларига кўра, босқинчилар Украинанинг босиб олинган ҳудудларига Россиядан ўқитувчилар олиб келган.

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг