Украинага тегишли бўлган ғаллаларни ташиб кетаётган Россия кемаси Туркия томонидан қўлга олинди, дея хабар бермоқда reuters.
Украинанинг Туркиядаги элчиси якшанба куни Туркия божхона органлари Украинадан ўғирланган буғдойни олиб кетаётган Россия юк кемасини қўлга олди, дея баёнот берди.
Украина аввалроқ, Туркиядан Россия байроғи остидаги “Zhibek Zholy” юк кемасини ҳибсга олишни сўраган.
«Биз тўлиқ ҳамкорлик қиламиз. Ҳозирда кема портга кираверишда, у Туркия божхона органлари томонидан қўлга олинган», – деди элчи Василий Боднар Украина миллий телевидениесига берган баёнотида.
Боднарнинг айтишича, кема тақдири душанба куни бўлиб ўтадиган терговчилар йиғилишида ҳал қилинади.
Аввалроқ, Украина Россияни уруш бошланганидан бери ғаллаларни ўғирлаб кетишда айблаган. Кремль эса Россия Украина буғдойини ўғирлаганини рад этган эди.
Украина Ташқи ишлар вазирлиги денгиз бошқармаси маълумотларига таяниб, Украина жанубидаги Россия томонидан босиб олинган портдан “Zhibek Zholy” кемаси Бердянскдан тахминан 4500 тонна Украина буғдойининг биринчи партиясини юклагани маълум қилинди
Сакаря порт маъмурияти бу масалага ҳали изоҳ бермади. Бундан ташқари, Туркия Ташқи ишлар вазирлиги ҳам бу масалага тезда изоҳ бермаган.