Туркманистонда ҳақиқатдан ҳам коронавирус йўқми? (видео)

0
1855
Фото: Al Jazeera

Ҳозирда глобал пандемия давом этар экан Туркманистон бирорта ҳам коронавирус ҳолати ҳақида хабар бермаган жуда оз мамлакатлардан бири бўлиб турибди. Эрон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Афғонистон каби коронавирус кенг тарқалган мамлакатлар билан қўшни бўлишига қарамай Туркманистон ҳозиргача ўз ҳудудида CОVID-19 эмас, балки пневмания борлигини тан олди холис.

Баъзи танқидчилар туркман ҳукуматининг мамлакатда вирус йўқлиги борасидаги даъволарига шубҳа билан қарашмоқда. Уларнинг таъкидлашича, ҳукуматнинг вирусни яшириши туркман халқининг соғлигини хавф остига қўймоқда. Туркманистондан ташқаридаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчилар тиббиёт ходимларининг вирус ҳақида оғиз очишларига йўл қўйилмаётганини таъкидлашмоқда.

Лекин, шаффофлик йўқлиги боис танқидларга учраб келаётган Туркманистонда коронавирусдан сақланиш учун эҳтиёт чоралари кўрилмоқда. Жумладан, ҳукумат вақтинча поездлар ҳаракатини тўхтатди, савдо марказлари ва ресторанларни ёпди, телефон орқали CОVID-19 ҳақида маълумот берувчи марказни ташкил қилди. Шунингдек, ҳукумат одамларнинг юз ниқобларидан фойдаланишларини сўрамоқда.

Июль ойининг ўрталарида ЖССТнинг маслаҳат берувчи махсус жамоасига Туркманистонда текширувлар ўтказишга рухсат берилганди. Туркманистонга келган ЖССТ экспертлари ҳукуматнинг вирус йўқлиги ҳақидаги маълумотларни текширмадилар. Улар бунинг ўрнига “мамлакатда CОVID-19 бордек ҳаракат қилиб”, оммавий саломатликни сақлаш чораларини жорий қилиш бўйича маслаҳатлар беришган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг