Туркияда коронавирус билан боғлиқ ўлим ҳоллари рекорд даражада кўпайди

0
1449
Фото: Reuters

Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг пайшанба куни берган маълумотларига кўра, мамлакатда ўтган 24 соат ичида коронавирус сабаб вафот этганлар сони рекорд даражада кўпайиб, 220 киши ушбу касаллик қурбонига айланган. Бу билан Туркияда CОVID-19 сабаб вафот этганларнинг умумий сони 15 751 нафарга етган.

Шунингдек, Туркияда ўтган сутка давомида яна 30 424 кишида коронавирус борлиги аниқланган. Айни пайтда бу мамлакатда CОVID-19 билан касалланганлар жами бўлиб 955 766 нафарни ташкил қилмоқда.

83 миллион нафар аҳолига эга бўлган Туркия Хитойнинг Sinovac Biotech Ltd компаниясидан 50 миллион дозада ваксина сотиб олишга келишган. Турк ҳукумати шу ойдан аҳолини эмлашни бошлашни режалаштирмоқда. Унга кўра, биринчи бўлиб тиббиёт соҳаси вакиллари ваксинани қабул қилади.

Айни пайтда Туркияда коронавирус тарқалиши жуда кўпайган. Шу боис ҳукумат ўтган ҳафтадан бошлаб бир қатор чекловларни жорий қилди. Унга кўра, ҳафтадаги иш кунларида жорий қилинган чекловлардан ташқари шанба ва якшанба кунлари мамлакат тўлиқ карантин ҳолатига ўтиши белгиланди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг