Туркияда коронавирус авж олгани учун жамоат жойларида чекиш таъқиқланди

0
1249
манба: aa.com.tr

11 ноябрь куни Туркия ҳукумати мамлакатда коронавирус авж ола бошлагани туфайли жамоат жойларида чекишни таъқиқлади. Бу ҳақда Ички ишлар вазири хабар берган. Турк ҳукумати аҳолини эҳтиёт чораларига амал қилишга чақирмоқда.

Сўнгги пайтларда Туркияда коронавирусга чалиниш бўйича кунлик кўрсаткичлар кескин ўсиб бормоқда. Масалан, 11 ноябрь чоршанба куни 2693 кишига CОVID-19 ташхиси қўйилган. Пойтахт Анқарада фақат касаллик аломатлари мавжуд бўлган беморларгина янги касалланганлар сонига қўшилмоқда. Бу эса танқидчиларнинг эътирозига сабаб бўлмоқда. Чунки, бу мамлакатда коронавирусга чалинганларнинг асл сонини беркитиш ҳисобланади.

Ички ишлар вазирининг мамлакат аҳолисига қилган мурожаатида айтилишича, жамоат жойларида чекишни таъқиқлаш одамларнинг ниқоб тақиб юриш қоидасига амал қилишлари учун жорий этилди. Чунки, чекаётган одам табиий равишда ниқобни оғзидан пастга туширади.

«Ниқобларни ҳар доим ва тўғри тақишни таъминлаш учун 2020 йил 12 ноябрдан бошлаб фуқаролар гавжум бўлган кўчалар ва хиёбонлар ҳудудида чекишга тақиқ қўйилади.Шунингдек, ушбу чеклов  жамоат транспорти тўхташ жойларида ҳам амал қилади»  дейилади вазирлик берган хабарда.

Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кўча фуқароларни ниқоб тақиш ва ижтимоий масофани сақлаш қоидаларига тўлиқ риоя қилишга чақирган эди.

«Мен сиздан қўлингиздан келадиган ишни қилишингизнигина сўраяпман. Бошқа ҳеч нарсани талаб қилганим йўқ»,  деб ёзган Кўча Твиттерда.

Туркияда ҳозиргача 400 мингдан ортиқ одам коронавирусга чалинган ва уларнинг 11 145 таси вафот этган.

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг