Туркияда 11 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган аёллар жинсий қулликдан озод қилинди (видео)

0
1474
Фото: centralasia.media

Туркиянинг Коня шаҳри полицияси фоҳишабозликни ташкил қилиш билан шуғулланувчи 5 кишидан иборат жиноий гуруҳни қўлга олди. Бу ҳақда Туркиянинг Hürriyet нашри хабар бермоқда.

Газетанинг ёзишича, ҳибсга олинганлар орасида 4 нафар Туркия фуқароси ва 24 ёшли аёл Ўзбекистон фуқароси бор.

Амалиёт давомида 11 нафар Ўзбекистон ва 1 нафар Туркия фуқаролари озод қилинди.

Маълум бўлишича, ҳибсга олинган Ўзбекистон фуқароси Ш.И. аёлларга иш беришни ваъда қилиб, паспортларини олиб қўйиб, фоҳишаликка мажбурлаган.

Коня шаҳар Миграция департаменти жинсий қулликдан озод қилинган 11 нафар аёлни Ўзбекистонга қайтариш билан шуғулланмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг