Туркия Сурияда тақиқланган қуроллардан фойдаланишда айбланмоқда

0
1805
Фото: Arabnews.com

Суриянинг шимолида «хавфсиз зона» яратиш мақсадида «Тинчлик булоғи» ҳарбий амалиётини олиб бораётган Туркия ҳукумати тинч аҳолига қарши тақиқланган қуроллардан фойдаланганликда айбланмоқда.

Курд раҳбарлари турклар Рас-ал-Айн шаҳрида тақиқланган қурол-яроғдан фойдаланаётгани хақида маълум қилди.

«Турк тажовузи Рас-ал-Айнга қарши мавжуд барча қуролларни ишга солди», деди курд маъмурияти. «Режаси аниқ амалга ошмагач эса, турклар фосфорли қуроллар каби тақиқланган усулларга ўтишмоқда».

Рас-ал-Айнга қилинган ҳужумлар БМТнинг кимёвий қуроллар бўйича инспекторлари, Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти томонидан тафтиш қилинмоқда.

Ташкилот «айбловлар ҳали тасдиқланмаганлиги» ва инспекторлар вазиятни кузатаётганини маълум қилган.

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг