Туркия Ливияга ҳарбий куч юбориши мумкин

0
1589
Фото: www.aa.com.tr

Президент Эрдоған 10 декабрь – Инсон ҳуқуқлари куни конференциясида нутқ сўзлади.

Ғарб мамлакатлари тарихида инсон ҳуқуқларининг бузилиши ва геноциднинг кўплаб фактлари мавжуд, Туркия эса ҳар доим мазлумларни ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашда намуна бўлиб келган.

Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Анқарадаги Билкент университетида 10 декабрь – Инсон ҳуқуқлари кунига бағишланган анжуманда айтиб ўтди.

Президентнинг сўзларига кўра, Туркия ҳар доим инсон ҳуқуқлари учун курашда етакчи ўринни эгаллаб келган.

“Туркиянинг терроризмга қарши кураш қадамларини инсон ҳуқуқларининг бузилиши сифатида тақдим қилмоқчи бўлганлар, ўзларининг ўтмишдаги қора кунларини эслашлари керак” деди.

Эрдоғаннинг таъкидлашича, Туркия ҳукумати сўнгги ўн йилликларда фуқароларнинг ҳуқуқларини сезиларли даражада кенгайтириш ва уларнинг фаровонлигини оширишга қаратилган бир қатор муҳим ислоҳотларни амалга оширган.

“Бошқалар қаторида диний жамоаларнинг мулки қайтариб берилди. Туркия ҳукумати учун инсон ҳуқуқлари устувор вазифа бўлиб қолмоқда» деди Эрдоған.

Замонавий Европа етакчилик инқирозини бошидан ўтказмоқда

Кейинчалик Президент университет талабаларининг саволларига жавоб берди.

Президент Эрдоған, замонавий Европани етакчилик инқирозида эканлиги хақида гапирар экан, мен Европа сиёсатчилари орасида намуна бўла оладиган, Европа етакчиси деб аташ мумкин бўладиган бирортасини кўрмаяпман, дея таъкидлади.

Туркиянинг Россия ёки АҚШ билан яширин режалари йўқ

Ўз навбатида, Эрдоған АҚШ ва Россия раҳбарлари билан муносабатларига изоҳ бериб ўтди.

“АҚШ президентининг Туркияга қарши яширин режалари йўқ. Дональд Трамп ҳамма нарса ҳақида очиқ гапиради. Худди мен каби, ўзаро суҳбатимизда у ҳам жуда очиқдир” деди.

Президент Эрдоған, шунингдек, Туркия ва Россия ўртасида ёпиқ мавзулар йўқлигини айтиб ўтди.

“Мен ва Россия Президенти Владимир Путин бир-биримизга қарата очиқ ва аниқ қадамлар қўймоқдамиз. Умид қиламанки, биз биргаликда минтақада тинчликни таъминлай оламиз » деди Эрдоған.

Туркия Ливияга ҳарбий кучларини юбориши мумкин

Президент Ражаб Тоййиб Эрдоған Туркия контингентини Ливияга ўтказиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.

«Агар Ливия ҳукумати Анқарага шундай шундай мурожаат билан чиқса, биз зарур миқдордаги қўшин юборамиз» деди Эрдоған.

Турк қўшинларини Суриядан олиб чиқилиши ҳақида

Эрдоған турк қўшинларининг Суриядан олиб чиқилиши мумкин бўлган муддат ҳақидаги саволга жавоб берди.

“Биздан Сурияни қачон тарк этишимиз ҳақида сўрашади. Бу иш, қачонки сиз ўзингиз Сурия ҳудудини тарк этганингизда ва биз Сурияни террористлардан тозалаганимиздан кейингина амалга ошади ”деди.

Нобель мукофоти эскирди

Австриялик ёзувчи ва драматург Питер Хандкенинг Нобел мукофотига номзодини изоҳлар экан, Эрдоған шундай деди:

“Нобель мукофоти эскирди. Нобель қўмитаси сиёсий ва мафкуравий тузулмага айланди. Мен учун бу мукофотнинг ҳеч қандай қадр-қиймати йўқ».

Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, агар адабиёт соҳасидаги Нобель мукофоти ксенофобик қарашларга эга бўлган кишига берилса, бу дунёдаги барча инсон ҳуқуқларини бузувчилар учун «мукофот» бўлади.

«Тақдирлаш маросимида Туркия вакиллари бўлмайди. Бундай жиноятчини мукофотлашда иштирок этиш- жиноятга шерик бўлиш демакдир», деди Эрдоған.

Президент Эрдоған, агарда у Нобель мукофотига сазовор бўладиган бўлса, бу мукофотдан воз кечишини айтди.

Биз мусулмон бўлганимиз учун Туркия Европа Иттифоқига қабул қилинмайди

Президент Эрдоғаннинг таъкидлашича, Туркиянинг Европа Иттифоқига қўшилишига қарши бўлганлар ўз позицияларини Туркия аҳолиси сони билан асослаб баҳона қилишади.

“Бизга Туркия аҳолиси жуда кўп, дейишади. Бироқ, Анқара аризасини қўллаб-қувватлашни истамасликнинг асл сабаби бошқа жойда. Ҳақиқий сабаб, бизнинг мусулмонлигимизда!» деди Эрдоған.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг