Туркия ИШИДнинг «катта» раҳбарини қўлга олди

0
140
Фото: ас-Сумайдай

Абу Зейд БМТ Хавфсизлик Кенгашининг июль ойида эълон қилинган ҳисоботида ИШИДнинг «юқори даражали раҳбарларидан бири» сифатида белгиланган.

Абу Зейд лақабли қўмондон полиция ва Туркия разведка идораси томонидан ўтказилган операция натижасида Туркияда қўлга олинди, дея маълум қилди Эрдўған.

Абу Зейднинг асл исми Башар Ҳаттаб Ғазал ас-Сумайдай бўлиб, июль ойида чоп этилган. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши ҳисоботида «ИШИД террорчилик ташкилотининг юқори мартабали раҳбарларидан бири» сифатида белгиланган.

Турк оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ас-Сумайдай аслида Абу Ҳасан ал-Ҳошимий ал-Қураший номи билан танилган ироқлик, ИШИД гуруҳининг янги раҳбари бўлган шахс бўлиши мумкин. Бироқ Эрдўғон фақат ал-Сумайдайни ИШИДнинг Суриядаги юқори лавозимли амалдори деб атаган.

Эрдўғон ИШИД қўмондони қачон қўлга олингани ҳақида маълумот бермади, бироқ «Anadolu» агентлигининг иқтибос келтиришича, қўмондон полиция ва разведка ходимлари томонидан сўроқ қилинганидан сўнг Туркиядаги суд органларига топширилган.

«Ушбу террорчининг Сурия ва Истанбулдаги алоқалари узоқ вақт давомида кузатилган ва унинг Туркияга ноқонуний кириб келиши ҳақида разведка маълумотлари олинган», — дея қўшимча қилган Эрдўған.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг