Туркия “Авлиё София”ни масжидга айлантирганидан кейин дунё бунга қандай муносабат билдирди?

0
1911
Фото: REUTERS/Murad Sezer

Кеча, 10 июль куни Туркия суди Истанбулдаги “Авлиё София” музейини масжидга айлантириш бўйича қарор қабул қилди. Мамлакат раҳбари Ражаб Таййип Эрдўған ҳам бу қарорни тасдиқлаган.

Аввал хабар берганимиздек олитинчи асрда қурилган “Авлиё София” аслида черков бўлган ва ўн бешинчи асрда масжидга айлантирилган. Йигирманчи асрга келиб бу ер музей мақомини олган.

Шунинг учун кўплаб Ғарб мамлакатлари ва христиан дини намоёндалари “Авлиё София”нинг масжидга айлантирилишига қарши чиқишганди.

Қуйида бу ерни масжидга айлантирилганидан кейин баъзи мамлакатлар бунга қандай муносабат билдирганлари билан танишамиз.

Греция

“Туркиянинг бу танлови “Авлиё София”ни дунё ёдгорликларидан бири деб ҳисобловчи барчани ранжитди. Бу ҳолат Туркиянинг нафақат Греция билан, балки Европа Иттифоқи билан бўлган алоқаларига таъсир кўрсатиши мумкин” деган Греция Бош вазири Кираиакос Мицотакис.

АҚШ

“Туркия ҳукуматининг “Авлиё София”нинг мақомини масжидга ўзгартириш ҳақидаги қарори бизни хафа қилди. Биз турк ҳукуматининг “Авлиё София”га барча дин вакилларининг ҳеч қандай қаршиликсиз киришига шароит яратишига умид қиламиз” дейди АҚШ Давлат Департаменти матбуот котиби Морган Ортагус.

Рус проваслав черкови

“Бу шармандалик. Турк ҳукумати рус проваслав черкови ва бошқа провасларнинг манфаатларини инобатга олмади. Афсуски, бу қарор қабул қилинаётганда ҳозирги қарама қаршиликларни бартараф этиш ўйлаб кўрилмади, аксинча, энди келишмовчиликлар янада авж олиши мумкин” деди рус проваслав черкови расмийси Владимир Легоида.

Европа Иттифоқи

“Туркия давлат қўмитасининг мамлакатдаги диққатга сазовор жойлардан бири бўлган “Авлиё София”нинг мақомини ўзгартириши ва президент Таййип Эрдўғаннинг ушбу жойнинг бошқарувини Диний Ишлар қўмитасига топширгани ачинарли ҳол” деди Европа Иттифоқининг Ташқи Сиёсат бўйича раҳбари Жозеф Боррел.

БМТ

“ЮНEСКО турк ҳукуматини бутун дунёга тегишли бўлган мазкур моддий мероснинг қийматини туширмаслик учун тезлик билан музокаралар ўтказишга чақиради. Кейинги ҳафтада унинг ҳимояси Дунё Мерослари Қўмитасида кўриб чиқилади” дейилади ЮНEСКО берган баёнотда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг