Туркия ғарбида 6,0 магнитудали зилзила содир бўлди

0
154
Фото: GETTY IMAGES

Туркиянинг ғарбий қисмидаги Дюздже шаҳри яқинида 6,0 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Duzce residents huddled round fire, 23 Nov 22
Фото: GETTY IMAGES

Бу зилзила бир неча ой олдин мамлакат ғарбидан 100 км узоқликда жойлашган Измит шаҳрида рўй берган зилзила ортидан содир бўлгани айтилмоқда. Шунингдек, ер силкиниши Истанбул ва мамлакат пойтахти Анқара шаҳарларига ўз ҳам таъсир ўтказган.

Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу Дюзджедаги зилзилада қурбонлар йўқлигини айтган. Аммо кейинроқ Туркиянинг табиий офатлар агентлиги Дюзджеда 32, Истанбулда бир, Қора денгиз соҳилидаги Зонгулдак ва жануби-шарқдаги Болуда бир киши жароҳатланганини маълум қилган.

Ҳодиса оқибатида минтақада электр энергияси узилиб қолгани ва айрим айрим аҳолининг ўзлари яшаб турган жойларни тарк этгани ҳақида хабарлар бор.

Хусусан, Дюзджеда олинган суратларда одамларнинг очиқ ҳавода тўпланиб, кўрпачага ўрангани ва исиниш учун вақтинчалик ўт ёққанини кўриш мумкин.

Маълумот учун, Дюздже тарихидаги энг кучли, 7,2 магнитудали зилзила 1999- йилда содир бўлган ва ҳодиса оқибатида камида 845 киши ҳалок бўлган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг