Трамп, «Вашингтон Пост» журналисти Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши туфайли «жуда ғазаблангани»ни айтди, лекин яна Саудия Арабистони валиаҳдини шу иш бўйича ҳимоя қилмоқда.

0
2115

Президент Трамп шанба куни Саудия Арабистоннинг консуллигида Вашингтон Пост газетаси муҳаррири Жамол Қошиқчи ўлдирилишидан «жуда ғазаблангани»ни айтган. Бу хақда The Washington Post хабар бермоқда.

Аммо президент «дўстим» деб атаган валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмонга бу иш бўйича масъулиятни бўйнига қўйишдан тийилган.

Трамп бу ерда G-20 саммити доирасида учрашувдан олдин Салмон билан фотосессияда учрашганда Жамол ҳақида ҳеч нарса айтмади. Бу ҳақда журналистларнинг шу масаладаги саволларига ҳам эътибор бермади.

Қисқача айтганда, Трамп шаҳзода билан бирга бўлишни «катта шараф» деб атади ва «Саудия Арабистони Америка маҳсулотларининг яхши харидори» эканини таъкидлади. Салман ҳам унга илтифот билан жавоб берди.

Аммо ўша куни матбуот анжуманида, у Салмон билан Қошиқчи масаласини кўтардими ёки йўқми, деб сўрашганида, Трамп фақатгина, Ар-Риёд Жамолнинг ўлимига алоқадор «13 киши» ни сўроқ қилинаётганини ва кўплаб даъволарни илгари сураётганини айтиб ўтган.

Бироқ, Трамп яна Салмонни ҳимоя қилиб, унинг «тўғридан-тўғри қўли» йўқлигини айтди.

Жамол Салмон оиласини танқид қилинган мақолалар ёзганидан кейин ихтиёрий сургунда яшаган; у 2018 йил октябрь ойида консулликка, никоҳи ҳақидаги ҳужжатларни олиш учун кирганида ўғирлаб кетилган.

Трамп ва бошқа олий даражадаги амалдорларни, бундай паст даражадаги қотиллик учун Америка Қўшма Штатлари Ар-Риёдни жазолаш ёки Муҳаммад билан алоқаларни тўхтатиши ақлсизлик бўларди, дея таъкидлаб ўтган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг