Тошкентда синов режимида “ақлли светофорлар” ўрнатилади

0
1746

ТОШКЕНТ (Turon24) – Синов режими, шаҳар транспорт инфратузилмасига технологиялар жорий этиш бўйича бошқа масалалар доирасида Тошкент транспорт департаментининг Инновацион ривожланиш вазирлиги, пойтахт ИИББ ЙҲХБ вакиллари ва «ABL-SOFT» маҳаллий дастурий таъминот ишлаб чиқувчилар билан учрашувида муҳокама қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, жамоат транспортида қулайликларни яхшилаш, автобуслар қатнови интервали, бепул wi-fi бўлган автобус бекатларини қуриш, мобил қурилмалар учун қувватлантириш станциялари, “ақлли светофорлар”ни жорий этиш ишларига тегишли институтларни жалб қилиш масалалари бўйича келишувга эришилган.

Хусусан, Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот-транспорт тизими асосида “ақлли светофорлар”ни жорий этиш лойиҳаси бўйича илк синов режими Нурафшон кўчасининг Лабзак кўчаси билан кесишмадан Беруний кўчаси билан кесишмага қадар бўлган қисмида амалга оширишни таклиф этган.

“Пойтахт ҳокимлиги ва ИИББ вакиллари эса, ўз навбатида, Нурафшон кўчасини охиригача, Оқтепа айланасигача қамраб олишни таклиф қилишди. Бу масала яқин кунларда ҳал қилинади” – дейилади хабарда.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг