«Толибон» Нангарҳорда намойишчиларни ўққа тутди

0
805
Фото:yandex.ru

Афғонистонда «Толибон» ҳаракатининг аъзолари намойишчиларга қарата ўт очди. Бу ҳақда Al-Jazeera телеканали хабар берди.

Al-Jazeera хабарига кўра, воқеа Нангарҳор вилояти маркази Жалолобод шаҳридаги намойиш пайтида содир бўлган. Телеканалнинг хавфсизлик хизматларидаги манбаларига кўра, икки киши ҳалок бўлган, 10 киши жароҳатланган.

«РИА Новости» маҳаллий соғлиқни сақлаш бошқармасидаги манбага таяниб, отишмада икки киши ҳалок бўлгани, яна 12 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берди.

«Интерфакс» манбаларининг аниқлик киритишича, маҳаллий аҳоли шаҳар биноларидан давлат байроқларининг олиб ташланишидан ва улар ўрнига «Толибон»нинг оқ байроқлари ўрнатилишдан норози бўлган.

ТKG оммавий ахборот воситасининг хабар беришича, Жалолободдаги намойишлар 19 августда нишонланадиган Афғонистон Мустақиллик куни арафасида бўлиб ўтмоқда. Шу муносабат билан намойишчилар шаҳарнинг бир қанча туманларида давлат байроқларини кўтариб чиққан. Бу йил мамлакат мустақиллигининг 102 йиллигини нишонламоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг