«Толибон» АҚШдан 11 сентябргача Афғонистондаги ҳарбийларини тўлиқ олиб чиқишни талаб қилди ва унгача америкаликларга ҳужум қилмасликка ваъда берди

0
1015
Фото:yandex.ru

«Толибон» АҚШдан Афғонистондаги ҳарбий контингентини олиб чиқишни 11 сентябрга қадар якунлашни талаб қилди. Бу ҳақда ҳаракат вакилининг Sky News телеканалидаги интервьюсига таяниб, Meduza хабар берди.

«Толибон» вакилининг сўзларига кўра, ҳаракат аввалги келишувларни бажариш ниятида ва ўша кунгача АҚШ ҳарбийларига ҳужум қилишдан тийилади.
«Толибон» Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олишидан аввал ҳам Америка қўшинларини олиб чиқиш муддати 11 сентябрь этиб белгиланган эди.

Ҳозирда Афғонистонда 6000 нафар америкалик аскар бор.
Улар Кобул аэропорти ҳудудини назорат қилиб, АҚШ ва бошқа мамлакатларнинг фуқароларини эвакуация қилишни таъминламоқда. АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Жон Кирбининг сўзларига кўра, яқин даврда Пентагоннинг диққати Кобул аэропортидаги вазиятга қаратилган бўлади.

«Бизнинг мақсадимиз аэропортдаги вазиятга эътибор қаратиб, унинг ишлашини давом эттиришни таъминлаш, шунингдек, у ерда хавфсизлик ва барқарорликни сақлаш», — деди Кирби.

«Биз яқин бир-икки ҳафта Афғонистонда қолишни режалаштирмоқдамиз. Гап нафақат америкаликларни эвакуация қилиш ҳақида, балки ўтган 20 йил давомида бизга ёрдам берган афғонлар олдидаги ахлоқий мажбурият ҳақида бормоқда, биз иложи борича бу одамларнинг кўпчилигини олиб чиқишимиз керак», — деди у.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг