Толибон 29 нафар афғон хавфсизлик ходимини ўлдирди

0
1630
Фото: REUTERS/Mustafa Andaleb/File Photo

Толибоннинг 27-28 январь куни амалга оширилган ҳужумларида камида 29 нафар афғон хавфсизлик кучлари ходими ўлдирилди.

Толибон душанба оқшомида қўшни Багҳлан вилоятида полиция бўлимига ҳужум қилди ва 14 та полициячини ўлдирди, деди вилоят кенгаши раҳбари Сафдар Муҳсени.

Сешанба куни эса Толибон шимолий Қундуз вилоятидаги назорат-ўтказиш пунктларига ҳужум қилган ва афғон армиясининг 15 аъзоси ҳалок бўлган.

Ўтган ҳафта охирида Афғонистон ҳукумат кучлари томонидан Толибонга ҳаво ва ердан ҳужумлар уюштирилганди. Мудофаа вазирлиги якшанба куни ҳукумат кучлари Толибоннинг 51 жангчисини ўлдирилганини айтганди. Толибоннинг икки кунлик ҳужумлари айнан мазкур ҳарбий ҳаракатларга жавоб тариқасида амалга оширилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг