Тожикистон ва Қирғизистон раҳбарлари чегаранинг 32 километр ҳудудини ажратишни келишиб олди

0
902
Фото:yandex.ru

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ўртасида музокара олиб борилди.

Йиғилишда давлат раҳбарлари чегаранинг 32 километр узунликдаги ҳудудини ажратишга келишиб олган.

Тожикистон ва Қирғизистон раҳбарларининг учрашуви қарийб етти соат давом этган, суҳбат якунлари бўйича чегарани демаркация қилиш тўғрисида ҳужжат имзоланган.

– Биз чегара билан боғлиқ айрим келишувларни муҳокама қилдик, унинг қоидалари илгари тузилган эди. Лойиҳа доирасида мамлакатлар ўртасидаги давлат чегарасининг 32 километри келишиб олинди.

Мутахассислар келишувларни қонунийлаштириш учун жуда кўп ҳаракатларни амалга оширди – деди Тожикистон Президенти.

Келишув тафсилотлари ошкор қилинмади. Чегараларни демаркация қилиш бўйича музокаралар жараёни 2002 йилда бошлангани маълум бўлди.

Сўнгги 20 йил ичида Қўшма комиссия ва ишчи гуруҳларнинг 180 та йиғилиши ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йилда томонлар 520 километрга яқин чегарани белгилаб олган эди. Ҳужжатни Эмомали Раҳмон ва Қирғизистоннинг ўша пайтдаги президенти Aлмазбек Aтамбоев имзолаган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг