Тожикистон ва Қирғизистон чегарасидаги тўқнашувларда ҳалок бўлганлар сони 81 кишига етди

0
97
Фото: Danil Usmanov/AP Photo

Тожикистон Қирғизистон билан чегарадаги сўнгги тўқнашувларда 35 нафар фуқароси ҳалок бўлганини, умумий қурбонлар сони 81 нафарга етганини маълум қилди.

Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги Facebook даги саҳифасида 35 киши, жумладан тинч аҳоли, аёллар ва болалар ҳалок бўлганини маълум қилди. Жануби-ғарбий чегарадаги жангларда яна 139 киши яраланган, дейилади хабарда. Аввалроқ вазирлик қурбонлар сони 24 кишини билдирган эди.

Айни пайтда Қирғизистон томонида ҳалок бўлганлар сони 46 нафарга етди ва бу икки Марказий Осиё давлати ўртасидаги сўнгги йиллардаги энг ёмон жанжал бўлди.

Қирғизистон тарафининг айтишича, Тожикистон яқинидаги қишлоқлардан ҳам 136 мингга яқин аҳоли эвакуация қилинган. Россия президенти Владимир Путин Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатларни «бундан буён кескинлаштирмаслик» га чақирди.

Марказий Осиё давлатлари етакчилари билан телефон суҳбатларида Путин, шунингдек, уларни «вазиятни имкон қадар тезроқ фақат тинч, сиёсий ва дипломатик йўллар билан ҳал қилиш учун чоралар кўришга» чақирди.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг