Тўғри муносабатлар туркумидан: Мажлисда

0
2366

Ҳикоя

Йиғилиш бошланди. Ҳамма ходимлар жойидан туриб раҳбарни кутиб олишди. Серсавлат, қовоғидан қор ёғаётган раҳбар – Тўра Тўраевич илдам қадам билан минбарга кўтарилди. Бу илдамлик унинг мажлис аҳлига бўлган аччиғи сабабидан бўлиб, унинг шу мажлисда ходимлар ва қўйи ташкилот раҳбарларига сочадиган заҳри миқдори шу илдамликда кўринар эди. У минбарга етгач ўша заҳрини салом аралаш сочди:

– Сало-о-м!

Тўра Тўраевич мажлис аҳлини синчков назардан ўтказар экан, буйруқ оҳангида ўтиришга буюрди – ўтир ҳамманг!!

Мажлис аҳли унсиз жой-жойига чўкди. Хатто биронта бегона товуш эшитилмади.

– Санларга-чи, умуман тушунмайман, худди ишни ёлчитиб қўйгандай кериласан ҳамманг. Сенларни деб кечадан буён гап эшитаман. Мана бу тирмизак Ҳаққулов эса умуман тилини тиймайди. Яна кеча тепага шикоят қилган. Тур ўрнингдан хезалак. Нимангга ишонасан ўзи, боринг эски кулбанг билан шалтоқ қовушинг. Ҳа, деб шикоят ёзасан. Шу кетишингда-чи бола, умуман раҳбарлик курсисига ўтирмайсан. Бутун умр му-та-хас-сис бўлиб ўтиб кетасан, тушундингми?

Ҳаққулов раҳбарга кўзини лўқ қилиб ўрнидан турди:

– Менга раҳбарлик керак эмас, ўртоқ бошлиқ, менга ҳақиқат керак. Қолаверса ўзингиздан кетиб ҳақорат қилаверманг, мен сизнинг қулингиз эмасман! Мен давлат хизматчисиман! Қолаверса сиздай маданиятсиз одам бошқарган мажлисда иштирок этишни ҳам хоҳламайман- дея, қўли даға-дағ титраганча ташқарига йўл олди.

Кўрдингизми? Кўзига қаранг муни,– Ҳаққулов чиқиб кетгач- раҳбар мажлис аҳлига юзланди, – мафкураси бузуқ буни. Котиба протоколга киритиб қўй..

Мажлис аҳли жим қолди. Раҳбар ҳам бир муддат ўзини йўқотиб қўйди. Сўнг ёши улуғроқ Одиловга юзланди:

– Сиз нима дейсиз оқсоқол?, шу холатда ишлаб бўладими?

Одилов ўрнидан турди:
– Ишлаб бўлмайди, – дарров оғиз жуфтлади Одилов,- жудаям қийин аҳволдамиз. Биз сизни тушунамиз ўртоқ бошлиқ, лекин рухсат берсангиз айрим хатоларингизни айтсам..

– Марҳамат – истамайгина рухсат берди раҳбар.

– Авваламбор, яна бир бор узр. Лекин шу сўзларни айтмасам бўлмайди, шекилли. Тўра Тўраевич, бугун сиз ўзингизни жуда ноўрин тутдингиз. Биринчидан, мажлис аҳлига “санлар” деб ҳақаротомуз мурожаат қилдингиз. Бу нафақат мажлис аҳлига, балки она тилимизга ҳақорат. Она тили меъёр қоидалари бўйича кўпчиликка “сизлар” деб мурожаат қилинади. Сиз раҳбар сифатидан бу меъёрларни билишингиз ва риоя қилишингиз шарт. Иккинчидан, Ҳаққуловни кўпчилик олдида “ҳезалак” деб атадингиз. Бу гап ҳазил гап, қаттиқ ҳақорат эмас. Энди у судга мурожаат қилса, мен сиз уни ҳақорат қилганингизни тасдиқлайман. Қолаверса, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари” деган ҳужжат билан ҳам танишгансиз. Шахсан мен битта сизни айбламоқчи эмасман. Бу холат кўпчилик раҳбарларда бор. Аммо ҳеч бир жамиятни қўрқитиш ёки сўкиш билан бошқариб бўлмаслигини биламан. Тузалиш вақти келди. Ҳалқимиз шундоқам итоаткор, жумладан жамоамиз ҳам. Муомала қилиб ишласангиз яхши бўлади.

Мажлис аҳли жим қолди. Бир неча дақиқа давом этган жимлик гўё бир неча соат давом этгандай туюлди. Жимликни раҳбарнинг тамоқ қириб, ожизона бошлаган сўзлари бузди:

Тўғри айтдингиз ака, кейинги пайтлар ўзим ўзиммасман. Кибр отига минганман шекилли, ҳаммани итоатимда сақлагим келади. Кибрим мени жамиятдан ажратиб қўйдими дейман, ҳамма мендан ўзини олиб қочади. Аслида бирингиз акам, бирингиз укам, бирингиз опам, бирингиз синглимсиз. Тўғриси мен раҳбар бўлиб ҳаммага бир кўз билан қарашни билмадим. Бировни ортиқча мақтаб, эркатой қилиб қўйдим. Ҳаққуловга ўхшаганларни эса менга ҳақ гапни гапиргани учун ёмон кўрдим. Бундай холатда жамиятда бирлик бўлмайди. Энди бундай давом этмайди. Муомала билан ишлаймиз. Ўринбосар, қайтаринг Ҳаққуловни, мен кечирим сўрайман.

Мажлис аҳли орасида ўзгача бир кайфият оралади. Ҳамма енгил тин олди.

 

Муаллиф: Анвар Бўронов

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг