Тарихда биринчи марта ойда ўсимлик униб чиқди

0
2547

Хитойнинг » Chang- 4″ зонди бортида мини-биосфера Lunar Micro Ecosystem яратиш учун экспериментнинг бир қисми сифатида саралаб олинган пахта уруғларидан бири униб чиқди. Шундай қилиб, биринчи ва ҳозирга қадар Ернинг табиий сунъий йўлдошида ойнинг тортишиши (гравитацияси) ва ёруғлиги шароитида етиштирилган ягона ўсимлик пайдо бўлди.

Ойнинг орқа тарафига қўндирилган Хитойнинг “Chang- 4” зондининг бортида, Lunar Micro Ecosystem мини-биосферасини яратиш бўйича тадиқоқ доирасида пахта уруғларидан бири унуб чиқди. Шундай қилиб, биринчи ва ҳозирга қадар Ернинг табиий сунъий йўлдошида ойнинг гравитацияси ва ёруғлиги шароитида етиштирилган ягона ўсимлик пайдо бўлди.
Бу ҳақда Хитой ахборот агентлиги Xinhuanet хабар бермоқда.

Lunar Micro Ecosystem узунлиги 18 сантиметр, диаметри 16 сантиметр бўлган цилиндр бўлиб, унинг ичида пахта, канола, картошка уруғи, картошка ва резуховидки Тал (Arabidopsis thaliana) уруғлари жойлаштирилган ва улар одатда биологик тадқиқотлар учун қўланилиши кенг тарқалган модель организм ҳисобланади. Бундан ташқари, контейнерга ҳашаротлар тухуми жойлаштирилган бўлиб, тухумлар очилиб чиқгач, нафас олишади ва ўсимликлар учун зарур бўлган диоксид углерод ишлаб чиқариши кутилган. Олимлар режасига кўра, ер шароитига ўхшаш, ёпиқ мини-биосфера шаклланиши, аммо паст оғирликда мавжуд бўлиши керак.

!!! Ушбу фотосурат фақатгина ўйлаб топилган битта график ихтиро, лекин ким билади, ой тупроғини олимлар қанчалик тез ўзлаштириб олишар экан? (depositphotos.com)


Тирик организмларнинг кўринишини ва ўсишини кузатадиган мини камера ёрдамида олинган тасвирлар шуни кўрсатадики, ҳозирги кунга қадар уруғлардан фақат биттаси ўсиб чиқди.

 “Chang- 4” миссиясининг 140 килограммли ойда юрувчи, 3 январь куни жанубий қутб -Э йткен ҳавзасига юмшоқ қўнишни амалга ошириб, ойнинг орқа тарафига қўндирилган биринчи зонд бўлган эди.

Ўтган йилнинг 8 декабрида Сичанг космодромидан (Сичуан вилоятининг жануби-ғарбий қисмида) ўртача классдаги учувчи Long March 3B ой станцияси билан ракета учирилган эди. Миссия 12 декабрь куни ой атрофидаги орбитага чиқди. 

“Chang- 4”  билан Ер ўртасидаги алоқа Queqiao космик қурилмаси орқали амалга оширилиб,  бу Ер-Ой системасининг Лагранжа L2 нуқтасида (сайёрамиздан тахминан 455 минг километр узоқликда )жойлашган.  Сунъий йўлдош ретранслятори 21 май куни Сичандан Long March 4C ракетасида учирилган.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг