Сўз муҳожирга: Достонжон Ҳакимов ҳикояси

0
3451

Достонжон Ҳакимов, 1996 йил Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида  таваллуд топган.

13 ёшида отасидан эрта айрилиб, мактабни ташлаб онасига қарашиш учун меҳнат қилишга мажбур бўлган. Турли ишларни бажариб кўрган, кейинчалик сомсахонага ишга кириб, сомсапазлик ҳунарини ўрганган. Шу билан ошпазлик касбига меҳр қўйиб, ошхоналарда ишлашни бошлаган.

Достонжон Ҳакимов, 2013 йил илк бор меҳнат мигранти сифатида Россия Федерациясининг Екатеренбург шаҳрига боради. Икки йил давомида Екатеренбургда меҳнат қилиб келгач, 2016 йилда Россиянинг Узоқ Шарқдаги Владивосток шаҳрига келади. У ерга ўзининг яқин тутунган акаси ошхонада ишлаш учун таклиф қилади.

Кейинчалик Владивостокдаги бошқа ошхона ва ресторанларда ишлайди. Россияда машҳур ҳисобланган “Чойхона №1” ресторанлар тармоғининг Владивостокдаги бўлинмасида икки йил ишлаб, бош ошпаз лавозимигача кўтарилди.

Владивостокдаги ишлари яхши бўлиб кетгач, у ерга укасини ҳам ишлашга чақириб олди.

Ошпазлик қилиб топган даромадинг бир қисмига Бухорода янги уй ва яна бир қисмига Владивостокда таксичилик қилиш учун автомобил сотиб олди. Укаси билан иккаласи эндиликда манашу машинада навбат билан таксичилик қилишмоқда.

Ўтган йили Ўзбекистонга бориб, худди шу иш билан шуғулланиш учун Кобальт русумли автомобил ҳам сотиб олди, афсуски қиш мавсуми аномал совуқлар билан келгани учун энерготаъминот тақсилчилиги оқибатда юзага келиб қолган муаммолар туфайли, яна Владивостокка қайтиб, такси хизматидаги ишини давом эттирмоқда.

«Сўз муҳожирга» лойиҳаси доирасида биз Достонжонга сўз бердик:

 

Материал муаллифи: Илҳомиддин Алимов

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг