Суриянинг Халаб шаҳридаги бир неча асрлик тарихга эга бозор аста-секин тикланмоқда

0
1902
Манба: Arab News

Суриянинг Халаб шаҳридаги кўп асрлик ёпиқ бозор ҳали ҳам харобалар ичида, аммо унинг кичик қисмлари секин-аста таъмирланмоқда.

Энг сўнгги таъмирланган қисм бу Ал-Сақатия бозори, ёки гумбаз остидаги тош хиёбонлар ҳисобланади.

Барча ҳаракатларга қарамай, харидорларни илгари жуда гавжум бўлган бу бозорга қайтариш мушкуллигича қолмоқда.

Эслатиб ўтиш жоиз, Халабнинг тарихий Эски шаҳри Суриядаги саккиз йиллик фуқаролар урушининг энг оғир даврларига гувоҳ бўлган. Ҳукумат кучлари 2016-йил декабрда исёнчилар билан бўлган тўқнашувда Халабнинг шарқий ва ЮНEСКОнинг Жаҳон Мерослари қаторига киритилган Эски шаҳарнинг катта қисмини вайронага айлантириш ҳисобига бу ҳудудларни улардан қайтариб олишга мувaффақ бўлишганди.

Умид қилиш мумкин-ки, бозорнинг муайян қисмларида олиб борилаятган тикланиш жараёнлари ва дўконларнинг очилиши охир-оқибат ушбу ҳудудларнинг жонланиш жараёнини жадаллаштиради.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг