Сурияни тиклаш учун Саудия маблағ ажратиши мумкин

0
1927

АҚШ президенти Сурияни тиклаш учун маблағни АҚШ ўрнига Саудия Арабистони ажратиши хақида маълум қилмоқда.

“Қўшма Штатлар эмас, балки Сурияни тиклаш учун зарур маблағни Саудия Арабистони сарфлашга рози бўлди. Кўриш? Аҳир фавқулодда даражда бой мамлакатлар қўшниларига ўзларини тиклаб олиш учун ёрдам беришса яхши эмасми, ҳар ҳолда 5000 чақирим узоқда бўлган Буюк Мамлакат, АҚШ эмас. Саудия Арабистонига раҳмат!”- деб ёзди Трамп ўзининг Твиттердаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, ОАВда Америка Қўшма Штатлари Суриядан икки минг аскарини олиб чиқиш ниятида эканини маълум қилинган эди.

Вашингтоннинг қўшинни олиб чиқиш қарорини шарҳлаган Америка оммавий ахборот воситалари, АҚШ Давлат департаменти расмийлари 24 соат ичида Сурияни тарк этиши ва мамлакат ҳудудидан Америка ҳарбийларини олиб чиқиш жараёни 60 дан 100 кунгача давом этиши ҳақида хабар қилган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг