Сурия қуролли кучлари мамлакатнинг шимоли-шарқида, Рас ал-Айн шаҳри яқинида Туркия билан чегарага етиб келишди, деб хабар бермоқда САНА агентлиги 27 октябрь куни.
Нашр маълумотларига кўра, Сурия армияси чегарадаги ўнлаб аҳоли пунктларини, жумладан, Ал-Кисру ва Талл-Зиябни эгаллаб олган.
Эслатиб ўтамиз, 22 октябрь куни Россия Президенти Владимир Путин Сочида турк ҳамкасби Ражаб Эрдоған билан музокаралар ўтказди. Мулоқот натижасида Суриянинг шимолидаги операцияни тўхтатиш тўғрисида келишув бўлди.