Сулаймонийни ўлдиришдаги АҚШнинг “ўзини- ўзи ҳимоя” қилиш аргументи, скептицизм билан қарши олинмоқда

0
1812
Foto: WANA (G'arbiy Osiyo yangiliklar agentligi) / Nazanin Tabatabaee REUTERS orqali taqdim etmoqda.

Жума куни Трамп администрацияси Эроннинг юқори мартабали генералининг ўлдирилишини ўзини ҳимоя қилиш ҳаракати деб баҳолади ҳамда халқаро ҳуқуқ бузилганлиги ҳақидаги даъволарни ва ҳуқуқий экспертлар ва БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича юқори даражали терговчиси билдирган хавотирларни рад этишга ҳаракат қилди.

Бир кечани ўзида, Эроннинг Қудс элита қўшинлари қўмондони 62 ёшли Қосим Сулаймоний, Боғдодда АҚШ ҳаво ҳужуми пайтида ўлдирилган. Президент Дональд Трамп буюрган мазкур ҳужум, АҚШ ва Эрон ўртасидаги тарангликни келтириб чиқарди ва бунинг учун Эрон расмийлари қасос олишни ваъда қилдилар.

Республикачилар ва Демократлардан иборат қонун чиқарувчилар ҳужумни амалга ошириш масаласи нақадар донолик билан кўриб чиқилганлигини устидан бахслашаётган бир пайтда, баъзи ҳуқуқий экспертлар Трамп Ироқ ҳукуматининг рухсатисиз Сулаймонийни Ироқда нишонга олиш учун қонуний ваколатга эгамиди ёки бу халқаро ва АҚШ қонунларига мувофиқмиди ёки йўқми, деган шубҳали саволларга жавоб беришаётган эди.

Ироқ Бош вазирининг таъкидлашича, Вашингтон бу ҳужум билан ўз мамлакатида АҚШ қўшинларини ушлаб туриш тўғрисидаги келишувни бузган ва Ироқнинг бир неча сиёсий гуруҳлари АҚШ қўшинларини олиб чиқиб кетишга чақириш учун бирлашган.

Қоидага кўра, БМТ Низоми, бошқа давлатларга қарши куч ишлатишни тақиқлайди, аммо агар ўша давлат ўз ҳудудида куч ишлатишга розилик берса, истисно мавжуд бўлади. Ҳуқуқшуносларнинг таъкидлашича, Ироқ билан бу борада келишув йўқлиги АҚШ томонидан Сулаймонийни ўлдирилишини оқлашда қийинчилик туғдиради.

Йель юридик мактаби профессори халқаро ҳуқуқ бўйича эксперт Оона Хэтэуэй (Yale Law School professor Oona Hathaway), Тwиттер-даги баёнотида, бундай ҳужум уюштириш ўзини ҳимоя қилиш акти деган фикрни «тасдиқламайди» ва у «ҳудди мамлакат ичидаги каби, халқаро хуқуқ бўйича унинг ташқарисида ҳам хуқуқий жиҳатдан ишончсиз» деган хулосага келди.

Пентагон, Сулаймонийнинг нишонга олиниши «Эрон ҳужумларининг келажакдаги режаларини» олдини олишга қаратилганлиги, Трамп эса Эрон генералининг АҚШ дипломатлари ва ҳарбий ходимларига «муқаррар ва ваҳшиёна» ҳужумларни режалаштирганлиги сабабли нишонга олингани хақида баёнот берди.

Техас университетининг Остин юридик мактаби қошидаги миллий хавфсизлик қонунлари бўйича эксперт Роберт Чеснининг таъкидлашича, БМТ низоми масаласи бўйича ўзини-ўзи ҳимоя қилиш администрациянинг энг яхши аргументи ҳисобланади. «Агар сиз бу одам америкаликларни ўлдириш учун операцияларни амалга оширишни режалаштирганлигини тан олсангиз, бу шунга жавоб бериш ҳуқуқини беради», деди у.

Трампдан аввалги раҳбар Барак Обама давридаги АҚШнинг Боғдоддаги элчихонасининг собиқ ҳуқуқий маслаҳатчиси Скотт Андерсонга кўра, Трампнинг ўзини оқлаши ҳануз халқаро қонунларга биноан шубҳали экан. Аммо Трамп, Ироқ ҳукумати таҳдид билан ёки курашишни хоҳламаганлигини ёки Сулаймоний таҳдидига қарши туриб беролмаслигини исботлашга уриниши мумкин ва бу эса, АҚШга Ироқнинг розилигисиз ҳаракат қилиш ҳуқуқини беради.

БМТ низомининг 51-моддаси қуролли ҳужумдан ўзини -ўзи ҳимоя қилишнинг индивидуал ёки жамоавий ҳимояланиш ҳуқуқини ўз ичига олади. Аввалроқ, АҚШ ушбу моддадан Сурияда «Исломий давлат» жангариларига қарши ҳаракатларини оқлаш учун 2014 йилда фойдаланган эди.

Ироқдаги АҚШ кучлари «Исломий давлат» билан жанг қилган ва ҳозирда 5000 га яқин аскар Ироқда қолган бўлиб, уларнинг аксарияти маслаҳатчилар сифатида фаолият олиб боради.

Вашингтон ва Боғдод ўртасида 2008 йилда имзоланган стратегик доирадаги битим Ироқнинг «суверенитети, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлиги» га таҳдидларнинг олдини олиш учун мудофаа соҳасидаги яқин ҳамкорликни талаб қилади, аммо бу битим АҚШга Ироқ ҳудудидан бошқа давлатларга ҳужум қилишнинг бошланиш нуқтаси сифатида фойдаланишни тақиқлайди.

Халқаро ҳуқуқнинг тарихий меъёрларига мувофиқ, агар мамлакат зарурат билан ҳаракат қилса ва таҳдидга мутаносиб равишда жавоб берса, ўзини ҳимоя қилиши мумкин.

БМТнинг суддан ташқари қатллар бўйича махсус маърузачиси Агнес Калламар, ушбу ҳужум бу хаддидан ошишликка мувофиқ келадими, деган саволни беради.

Унинг сўзларига кўра, Сулаймонийга қилинган ҳужум «муқаррар ўзини ҳимоя қилишдан кўра, ўтмишдаги ҳаракатлар учун қасос олишга ўхшаб кўринади». «Бундай қотилликларнинг қонуний асослари жуда қисқа белгиланган ва уларнинг қайси бири бу қотилликларга, қандай мурожаат қилиши мумкинлигини тасаввур қилиш қийин».

Демократик қонун чиқарувчилар, Трампни, унга кўра, Сулаймонани айнан қандай муқаррар таҳдид қилганлиги ҳақида батафсил маълумот беришга чақирдилар.

«Мен таҳдид борлигига ишонаман, аммо мен таҳдид муқаррарлиги ҳақидаги саволга жавоб беришларини истайман», деди Reuters га, сенатнинг Демократия ва разведка бўйича қўмитаси раисининг ўринбосари Марк Уорнер.

Бошқа танқидчилар Трампнинг Сулаймонийни АҚШ қонунларига мувофиқ ўлдириш ваколати хақидаги ва у Конгрессни аввалдан огоҳлантирмасдан ҳаракат қилиши керакмиди, деган саволларни кўтаришди.

Хуқуқий масалалар бўйича экспертларнинг таъкидлашича, АҚШнинг оҳирги президентлари профилактика чораларини кўриш учун бир томонлама имокниятларидан кенг фойдаланишган, шу жумладан бир-бирини алмаштирган иккала ижро ҳокимияти администрацияси адвокатлари орқали мақсадли қотилликларни қўллаб-қувватлаб келинади.

Сулаймонийнинг мисолида эса, админстрациянинг ўзини ҳимоя қилиш учун аргументлари, келгусида америкаликларга қарши ҳужум қилиш режалари ҳақида аниқ маълумотни ошкор қилишга боғлиқ бўлиши мумкин.

Чеснининг таъкидлашича, ўзини ўзи ҳимоя қилиш администрацияга Конгрессни аввалдан хабардор қилмасдан ёки Конгресснинг ҳарбий куч ишлатишга рухсат беришидан олдин ҳаракат қилиши мумкин.

АҚШ расмийларига кўра, юзлаб америкаликларнинг ўлими учун жавобгар бўлган Сулаймоний демократик қонун чиқарувчилар томонидан ҳимоя қилинмаган, аммо улар Трампни келгусида Конгресс билан маслаҳатлашишга чақиришган.

«Ушбу администрация ҳам, ҳудди бошқалари сингари, ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга», деди Ироқда ишлаган, Марказий разведка бошқармасининг собиқ таҳлилчиси, Элисса Слоткин. «Аммо администрация кейинчалик дарҳол Конгрессга келиши ва маслаҳатлашиши керак», деди қўшимча равишда.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг