Суданда номаълум касалликдан 90 га яқин киши вафот этди

0
315
Фото:yandex.ru

Жанубий Суданда номаълум касалликдан 90 га яқин киши вафот этди. ЖССТ аллақачон фавқулодда тадқиқот гуруҳини касалликнинг эпитцентри бўлган Жонглеи штатига юборган.

Жанубий Судан шарқида сўнгги бир неча ҳафта ичида 90 га яқин одам номаълум касалликдан вафот этди, деб хабар берди маҳаллий SABC радиостанцияси.

Қайд этилишича, ЖССТ аллақачон касаллик ўчоғи бўлган Жонглей штатига фавқулодда тадқиқот ўтказиш учун махсус гуруҳ юборган.

Касалланганларнинг аксарияти 2021 йилда сўнгги 60 йил ичида энг кучли тошқиндан жабрланган ҳудудларда яшайди. Дастлаб бу ҳудудда вабо тарқалмоқда деган тахмин бор эди, бироқ бу тасдиқланмаган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг