Сингапур ҳукумати декабр ойидан бошлаб COVID-19 билан касалланган фуқаролар эмланмаса, тиббиёт муассалари уларни бепул даволамаслигини маълум қилди.
«Ҳозирда эмланмаган одамлар интенсив шифохона ёрдамига муҳтож бўлганларнинг катта қисмини ташкил қилади ва бизнинг соғлиқни сақлаш ресурсларимизга номутаносиб юк олиб келади», дейилади Сингапур Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида.
“2021-йил декабрдан бошлаб эмланмаган COVID-19 билан касалланган беморлардан пул олишни бошлаймиз”, дея қўшимча қилади вазирлик.
Департаментнинг аниқлик киритишича, 2021-йил 8 декабрдан ёки шу санадан кейин касалхонага ётқизиладиган COVID-19 га қарши эмланмаган барча беморлар тиббий тўловларни мустақил равишда тўлашлари керак. 12 ёшгача бўлган болалар ва тиббий сабабларга кўра эмлаш мумкин бўлмаган шахслар бундан истисно.
Шунингдек, Вазирлик маълумотларига кўра, айни пайтда мамлакат аҳолисининг 85 фоизи COVID-19 га қарши тўлиқ эмланган.