Синагогадаги отишмаларда жабр кўрганлар учун мусулмонлар 100 минг доллардан кўпроқ пул тўпладилар

0
2478

АҚШнинг икки мусулмон ташкилоти Питтсбург синагогаси қурбонларига ёрдам бериш учун ўн минглаб доллар пул йиғишди.
Шанба куни мусулмонларнинг Celebrate Mercy ва MPower Change нотижорат ташкилотлари Пенсильвания штатининг Питтсбургидаги «Ҳаёт дарахти» номли синагогида содир бўлган отишма чоғида жабр кўрганларга ёрдам бериш учун маблағ йиғишни бошлади, деб ёзади RTVI.

Аввалига улар 25 минг доллар йиғиб олишни ният қилган эдилар, кейин эса бу миқдорни 50 минг долларга кўтаришди. Душанба куни кечқурун 2618 нафар киши 100 минг доллардан зиёд маблағ хайрия қилишди. Жамғарма маблағларни краудфандинг LaunchGood платформасида тўплашни амалга оширишди.

Ташкилотларининг ташаббуслар саҳифасида, улар,ўз эътиқодлари буюрганидек «ёмонликка яхшилик билан” жавоб қайтаршни исташаётгани хақида ёзишди. Шунингдек, улар ҳар қандай дин вакилларининг ҳам хайр-эҳсонларидан маъмнун бўлишларини таъкидладилар.
 
«Бу хайрия кампанияси доирасида мусулмон ва яҳудий жамоалари инсонлар орасида нафрат ва зўравонликка Америкада жой йўқ эканлигини кўрсатмоқчи. Биз, яҳудий-америкалик жамоага тинчлик ва хавфсизликни ҳис этишга бу ишларимиз ёрдам бериши учун ибодат қиламиз», деб ёзади пул тўплаш бўйича ташаббускорлар.

Ташкилотлар зарур миқдордаги маблағни тўплагач, пулни  «Ҳаёт дарахти» синагогаси билан ҳамкорлик қиладиган Питтсбург Ислом марказига ўтказадилар. Ушбу пуллар билан жабрланганлар ва уларнинг оилалари даволаш ва дафн этиш харажатларини қоплашади.
 
Эслатиб ўтамиз, 27 октябрь куни Питсбургда Роберт Бауэрс  «Ҳаёт дарахти» номли маҳаллий синагога ташриф буюрувчиларига қарата қуролда ўт очган. Натижада 11 киши ҳалок бўлган, олти киши жароҳатланган эди. Бу вақт мобайнида у, бутун яҳудийлар «ўлиб кетиши керак» дея бақирган эди. Полиция билан отишмалардан сўнг Бауэрс таслим бўлди. Унга 29 та жиноий эпизод билан айблов эълон қилинди.
 
Бу, мусулмонлар ташкилотларининг яҳудий жамоаларига ёрдам бериш мақсадида биринчи марта маблағ тўплашлари эмас. 2017 йилнинг февралида фаоллар Сент-Луис, Миссури штати яқинидаги «Хесед шель Эмет» яҳудий қабристонини тиклаш учун 90 минг доллардан кўпроқ маблағни йиғган эдилар. Ўшанда вандаллар 100 ёшдан ошган 170 та қабр тошини йўқ қилишган эди.
 
Эслатиб ўтамиз, президент Дональд Трамп қотилликни содир этган кишига ўлим жазосини талаб қилган эди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг