Душанба куни АҚШ фонд биржаларида жойлашган Хитой компанияларининг акциялари нарҳи кескин тушиб кетди. 65 та Хитой акцияларидан ташкил топган Nasdaq Golden Dragon China индекси 21 фоизга пасайиб, бозордаги қийматини қарийб 130 миллиард долларга пасайиб кетди ва индексни 2012 йил декабридан бери энг паст даражага туширди, деб хабар беради Bloomberg.
Бу ҳолат сармоядорларнинг Си Сзинпиннинг раси сифатида учинчи муддатда ҳукумат устидан назоратни кучайтириши иқтисодиёт ва хусусий тадбиркорликни бўғиб қўйишидан қўрқиши туфайли юзага келган.
Сармоядорлар, шунингдек, ҳукмрон партия Тайванга ҳарбий босимни кучайтириши билан бирга, маҳаллий хусусий корхоналар ва технология тадбиркорларига нисбатан қарши кескин позицияни эгаллаши мумкинлигидан хавотирда.
Alibaba Group, JD.com, Baidu каби йирик интернет-компанияларининг бозор қиймати камида 19 фоизга арзонлашди. Электр автомобил ишлаб чиқарувчи NIO Inc. Нинг акциялари 25% га тушиб кетди.
Гонконгнинг Hang Seng Tech индекси, жумладан, Alibaba и Tencent Holdings Ltd. каби интернет гигантларининг акцияларини кузатуб борувчисини акциялари деярли 10 фоизга тушиб кетди.