Швейцарияда «бир жинсли никоҳ» бўйича референдум ўтказилади.

0
1088
Фото:(euronews.)

Швейцарияда бир жинсли никоҳни илгари суриш керакми ёки йўқлиги тўғрисида референдум ўтказиладиган бўлди.

Парламент аъзолари кўплаб Ғарбий Европа давлатларидан сўнг, бир жинсли никоҳни тан олиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди. Аниқроқ айтадиган бўлсак, ҳужжат иши декабрь ойида кўриб чиқилган.

Aммо қонунга қарши бўлган фуқаролар референдум амалга оширилиши учун етарлича имзолар тўплади, дея хабар беради ҳукумат вакиллари.

Мамлакатнинг популист “SVP” партияси декабрдаги лойиҳа қонунчилигига қарши референдум таклифини илгари суриш ҳақида огоҳлантирган эди.

Бироқ, парламент томонидан қабул қилинган аксарият қонунлар ва бошқа ҳужжатлар одамлар овозисиз кучга киради.

Таъкидлаш жоиз, айрим қарорларга қарши бўлган фуқаролар ҳужжат эълон қилинган кундан бошлаб 100 кун ичида 50 мингта имзо тўпласа, референдум ўтказилиши мумкин.

Швейцария Федерал канцлер идораси маълумотига кўра, 61 мингдан ортиқ овоз билан бир жинсли никоҳ бўйича референдум ўтказиш истаги билдирилмоқда.
Фақат қонунчиликда бир жинслиларга фарзанд кўришга рухсат бериш тартиби жорий қилинмаган.

Ўтган йилги сўровномага назар ташласак, швейтсарияликларнинг 80% дан кўпроғи никоҳни қўллаб-қувватлаяпти. Бу эса қонун референдумга қарамай кучга киришидан далолат беради.

Манба: 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг