Шри-Ланка Бош вазири Ранил Викрамасингхе ҳукуматнинг коррупция ва ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги айбловларни текшириш учун ташкил этилган президентлик комиссиясида гувоҳлик берди. Ушбу айбловларнинг асосий сабаби Шри-Ланка қишлоқ хўжалиги вазирлиги биносини ижарага олиш тартибининг бузилиши бўлган.
Шри-Ланкадаги «Kolombo Page» янгиликлар агентлигининг хабар беришича, Президент Матрипала Сирисена томонидан тузилган коррупцияга қарши комиссия, ҳукуматнинг 2015 ва 2018 йиллар ўртасидаги ноқонуний ҳаракатларини текширмоқда.