Шин Бет раҳбари Нетаняхуни огоҳлантирмоқда: Бен Гвир Исроил давлати учун ҳалокатли таҳдиддир

0
137
Chaim Goldberg/Flash90: Ронен Бар

Миллий хавфсизлик вазири Бен-Гвирнинг буйруғига биноан полиция ўта ўнг экстремистларни ҳибсга олиш ва жиноий жавобгарликка тортишни тўхтатди. Шин Бет раҳбари Ронен Бар ҳукуматни бу вазиятда яҳудий терроризми Исроил давлати учун экзистенциал таҳдидга айланиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди ва аслида Миллий хавфсизлик вазири Бен-Гвирни давлат хавфсизлигини бузишда айблади.

Ронен Барнинг Бош вазир Нетаняхуга, унинг кабинети аъзоларига ва ҳукуматнинг юридик маслаҳатчиси Гали Баарав-Миарега юборган расмий мактуби оммага ошкор бўлди ва бу ҳақда “12-канал”нинг кечки эфирида хабар берилди. Ҳужжатнинг асосий қисмларини “Haaretz” мухбири Жонатан Лисс ҳам эълон қилган.

Шин Бет раҳбарининг таъкидлашича, уруш пайтида яҳудий террори яширин фаолият кўрстишдан чиқиб, «очиқ ва кенг тарқалган ҳодисага» айланган, погромчилар оддий «зажигалкадан ҳарбий қуролга ўтган» ва бошқа нарсалар қатори, давлатдан олинган қонуний қуроллардан фойдаланган. Улар энди хавфсизлик кучларидан яширинмаяптилар, балки уларга ҳужум қилишмоқда ва «давлат тузилмаларидаги маълум кучлар»дан қонуний рухсат олишмоқда.

Погромчилар етакчилари “тизимни назоратни йўқотиш даражасига келтирмоқчи, Исроил давлатига етказилган зарарни таърифлаб бўлмайди… Полициянинг ҳаракатсизлиги, эҳтимол ҳатто бундай хатти-ҳаракатларни яширин қўллаб-қувватлаш ҳисси, кескин ошди”, деб ёзади Ички хавфсизлик хизмати раҳбари ҳамда бу яҳудий террорининг тез ўсиши ва оммавийлигини полицияга нисбатан ўз сиёсий қарашлари билан тиқиштиратёган вазир Итэмар Бен-Гвир сиёсати билан изоҳлади. Ронен Барнинг таъкидлашича, экстремистлар ҳибсга олишдан қўрқмайдилар, чунки улар қамоқдан чиққандан кейин қулай яшаш шароитлари ва катта миқдордаги пул совғалари билан таъминланган, буни эса уларга Кнессет аъзолари йиғиб беришмоқда экан.

Ронен Бар бу ҳодисани ўз номи билан аташга чақирмоқда – бу «миллатчилик жинояти» эмас, балки террор, чунки жиноятчиларнинг ягона мақсади Фаластин аҳолисини қўритиш ва террор қилишдир. «Бу йўналишда ҳаракат қилишда давом этиш катта қон тўкилишига олиб келади ва Исроил давлатининг қиёфасини таниб бўлмас даражада ўзгартиради», – дея огоҳлантиради Бош хавфсизлик хизмати раҳбари.

Энди яҳудий террористлари нафрат ва қасос қўзғатмоқдалар, «янги уруш фронтига ўт ёқмоқдалар», давлат институтларини компрометация ва вайрон қилмоқдалар, «яҳудийлик ва демократиянинг мос келмаслигини исботлашга ҳаракат қилмоқдалар, гарчи менинг тушунишимга кўра, яҳудийлик ва демократия бир-бирини қўллаб-қувватлайди, » деб ёзади Ронен Бар.

Бен-Гвирнинг асосий тайинланиши якшанба куни ҳукумат томонидан тасдиқланади, чунки вазирлар унинг ҳимоячиси Дани Левининг полиция бош инспектори этиб тайинланишини тасдиқлашлари керак.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг