Сўнгги кунларда Шимолий ва Жанубий Корея ўртасидаги муносабатлар кескинлашмоқда. Шимолий Корея томонида чегарада ўт очган ва Жануб томонга агар варақалар ва тарғибот материаллари тарқатишни бас қилмаса, икки томонлама алоқаларни бутунлат тўхтатиш билан таҳдид қилмоқда.
Шимолий Кореянинг юқори лавозимли амалдорлари, жумладан раҳбар Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ёнг Ёнг ва Шимолий Кореянинг ҳукмрон ишчи партияси марказий қўмитаси раисининг ўринбосари Ким Ёнг Чол «жанубга қаратилган иш пировардида душманга қарши тактика шаклида ўзгариши керак», қабилида баёнот беришган.
Шимолий Корея томони илк қадам сифатида икки томонлама телефон алоқаларини чеклашни мақсад қилган. Бу эса муносабатларнинг зиддиятли кўриниш олаётганини англатади. Чунки, мазкур телефон лоиниялари икки Корейс давлати ўртасидаги асосий алоқа воситаси ҳисобланади.