Шимолий Корея Россияга 100 минг кўнгилли аскар билан ёрдам бермоқчи

0
118
Фото: AFP/Getty

Москва “Ким Чен Иннинг бизга чўзган қўлини қабул қилишдан” тортинмаслиги керак, дейди россиялик ҳарбий эксперт.

Шимолий Корея Украинага бостириб киришини тезлаштириш учун иттифоқчиси Россияга ҳарбий ёрдам сифатида 100 минг аскар юборишга тайёр, деди россиялик ҳарбий эксперт Игор Коротченко давлат телевидениесида.

“Маълумотларга кўра, 100 минг шимолий кореялик кўнгиллилар келишга ва урушда қатнашишга тайёр, Шимолий Корея қурилиш ишчилари эса [уруш етказган зарарни қоплаш учун] биз билан ишлашга тайёр”, — деди мудофаа бўйича россиялик эксперт Россия каналида жонли эфир пайтида.

«Агар Шимолий Корея кўнгиллилари ўзларининг артиллерия тизимлари, урушдаги тажрибаси ва Шимолий Кореяда ишлаб чиқарилган йирик калибрли ракета отиш мосламалари билан урушда иштирок этишни исташса, уларга қўйиб беришмиз керак”, – деди жаноб Коротченко.

Унинг сўзларига кўра, агар “Шимолий Корея Украина фашизмига қарши кураш бўйича ўзининг халқаро бурчини бажариш истагини билдирса, биз уларга рухсат беришимиз керак” ва ҳар икки давлат тегишли келишувларни имзолаш учун суверен ҳуқуққа эга эканлигини қўшимча қилди.

Россия ва Украина ўртасидаги уруш беш ойдан бери давом этаётган бўлсада, ҳозирча Шимолий Корея Россияга қандай ҳарбий ёрдам таклиф қилиши номаълум.

Нью-Йоркда жойлашган Ташқи алоқалар кенгаши маълумотларига кўра, Шимолий Корея армияси дунёдаги тўртинчи ўринда туради. Унинг қариб 1,3 миллион аскари бор. Бундан ташқари, 600 минг киши армия  захирасида хизмат қилади.

Пхеньян вазиятни диққат билан кузатмоқда. У аскарлар вақти келиши билан урушга жалб қилиниши мумкинлигини айтмоқда.

Шимолий Корея томонидан бериладиган ҳарбий ёрдам Россиянинг Украинага бостириб кириши пайтида қўл келиши мумкин. MI6 раҳбари Ричард Мурнинг айтишича, Владимир Путин Украинада “эпик мағлубиятга учраган” ва унинг армияси “бўшашиб қолган”.

МАНБА

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг