Шимолий Корея лидери Ким Чен Инни бобосига яқинлаштирадиган мақомга кўтарди. Таҳлилчиларга кўра, жума куни Пхенян ўз конституциясини Ким Чен Иннинг ҳокимиятини мустаҳкамлаш учун қайта кўриб чиқди ва ўзгартиришлар киритди.
Ким расман ҳукмрон Ишчилар партиясининг ва давлат ишлари бўйича комиссиянинг раиси. Шунга қарамай, 1994 йилда вафот этган марҳум бобоси мамлакатнинг абадий президенти бўлиб қолмоқда.
Янги бандда мамлакат раҳбари «КХДР партияси, давлати ва қуролли кучларининг олий раҳбари» деб номланади, деди Корея Марказий янгиликлар агентлиги.
Сеулдаги Сежонг институти таҳлилчиси Жунг Сунг Чангнинг айтишича, киритилган ўзгартиришлар «Кимнинг миллий ишларда бир кишилик бошқарувини кафолатлайди».