Шимолий Корея «жуда муҳим» ракета синовини ўтказди

0
2092
Фото: KCNA via AP

 КCNА ахборот агентлигининг якшанба кунги хабарларига кўра, Шимолий Корея Сохае сунъий йўлдош учириш майдонида «жуда муҳим» ракета синовини ўтказди. Аввалроқ, Шимолий Корея ҳукумати Сохае майдонини ёпишга ваъда бергани ҳақида АҚШ хабар берганди.  Жанубий Корея мудофаа вазирлигининг таъкидлашича,  Жанубий Корея ва АҚШ Шимолий Кореянинг  Сохае жойлашган Тохан-ри ҳудудида кузатув ишларини олиб боришда яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.

Шимолий Корея музокаралар ўтказиш учун АҚШга йил якунига қадар муҳлат берганди. Ҳозирда бу икки давлат ўртасидаги зиддият яна авж олмоқда. Шимолликлар АҚШдан санксияларни енгиллаштиришни талаб қилишди ва ядро қуролларидан воз кечишга ундаш сиёсатини ўзгартиришни сўрашди.

Шанба куни Шимолий Кореянинг БМТдаги вакили АҚШ билан ядро қуролларидан воз кечиш бўйича мулоқот якунланганини ва эндиликда Вашингтон билан музокаралар ўтказишга ҳожат йўқлигини маълум қилди.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг