Шимолий Корея сешанба куни Сеулнинг Шимолий Олмос тоғ курорти борасида музокаралар олиб бориш ҳақидаги таклифини рад этди. Эслатиб ўтамиз, Ким Чен Ин бу ҳудудда қурилган Жанубий Кореяга тегишли меҳмонхоналар ва бошқа объектларни вайрон қилишини маълум қилган эди.
Сеулнинг бирлашиш вазирлигига ва Жанубий Кореянинг Hyundai ишбилармонлик гуруҳига йўллаган мактубларида Шимолий Корея юзма-юз учрашувларга ҳожат йўқлигини ва тафсилотларни ҳужжат алмашиш орқали ишлаб чиқиш кераклигини таъкидлаган.